UZ

Сўнгги янгиликлар

21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  1 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  33 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  10 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  33 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8

"Аждарлар" таркибидаги Шер ҳақида Янгиликлар

"Аждарлар" таркибидаги Шер ҳақида

Бердиев бошчилигидаги насафчилар ОЧЛ (гуруҳ босқичи) йўлланмасини қўлга киритиш баробарида "Сўғдиёна"га ОФК кубогида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим қилди.

Кечанинг асосий қаҳрамонларидан бири, шубҳасиз, учрашувда ҳисобни очган Шерзод Насруллаев бўлди. 

Маълумот учун, у 1998 йил Косонда туғилган. Мухлислар назарида футболчининг амплуаси, ўйин услуби, майдондаги ҳаракатлари-ю рақами ҳам (34) Фарруҳ Сайфиевни эслатади. 

Шерзод болалигида Фабиу Коэнтраунинг мухлиси бўлиб, португалиялик фулбэк сингари 5-рақамда майдонга тушар эди. "Аждарлар"нинг асосий жамоасига келганида Рўзиқул Бердиев уни Сайфиевга ўхшатгани учун "Пахтакор"га ўтиб кетган Фаранинг рақамида ўйнашни таклиф қилади. 

Эътиборли жиҳати, унинг Суперлигадаги дебюти айнан Сайфиевли "Пахтакор"га қарши тўғри келган. 2019 йилнинг 2-ярмидан "Насаф"нинг асосий таркибидан ўрин эгаллай бошлаган ҳимоячи ўтган мавсумга келиб, "аждарлар"нинг алмаштириб бўлмас вакилига айланди. 2021 йилда Насруллаев ўтказиб юборган 4 ўйиннинг 2 таси Қарши жамоасининг мағлубияти билан тугади. Ўша баҳслардан кейин Бердиев ҳам жамоага Шерзод етишмаётгани ҳақида гапиришга мажбур бўлганди.

Насруллаев ҳимояда тартибли ўйнашдан ташқари, доимий равишда олдинга ташланиб, рақиб мудофаачиларини ҳам саросимада ушлаб туради. Бу ҳақда статистика "гапиргани" маъқул:

1. У Суперлига-2021'нинг энг яхши плеймейкерига айланди (7 ассист).

2. ОФК кубогида ҳам Шерзоднинг олдига тушадигани бўлмади. Турнир доирасида 7 та учрашув ўтказган футболчи 1 гол, 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз: айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли чап қанот ҳимоячиси ким?

Муаллиф :
Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика