"Аҳмоқ". Британиялик таниқли эксперт Ҳаверцнинг "Челси" билан ўйинига баҳо берди
		
		11 ноя 2024 15:58
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Аҳмоқ". Британиялик таниқли эксперт Ҳаверцнинг "Челси" билан ўйинига баҳо берди
Лондоннинг "Арсенал" клуби мухлиси, британиялик топ-журналист Пирс Морган "канонирлар" ҳужумчиси Кай Хаверцнинг 10 ноябрь куни бўлиб ўтган АПЛ доирасидаги "Челси"га қарши (1:1) ўйини ҳақида гапирди.
			
"Ҳаверц, сен дангаса аҳмоқсан. Юз фоизлик имкониятларни кўкка совуряпсан. Эй Худо, бизга чиндан ҳам ҳақиқий ҳужумчи керак. Нега Артета буни кўрмайди?
Ижобий томони шундаки, "Арсенал" аллақачон "Сити", "Челси", "Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" билан меҳмонда ўйнаб бўлди – ҳар қандай топ-клубнинг энг қийин ўйинлари серияси. "Арсенал" иккита ўйинда ғалаба қозонди, иккита учрашувда дуранг ўйнади, бир марта мағлубиятга учради ва 15 очкодан 8 тасини қўлга киритди.
Январга келиб биз яхшироқ вазиятда бўлишимиз мумкин. Агар топ-ҳужумчи билан шартнома имзоласак, унда...", – деб ёзди Морган.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" Англия чемпионати мусобақа жадвалида 19 очко билан 4-ўринда кетмоқда. "Ливерпуль" 28 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар