Абидаль декабрда фаолиятини якунлаб, "Барселона"да ишлаши мумкин
31 окт 2014 16:26
Янгиликлар
Абидаль декабрда фаолиятини якунлаб, "Барселона"да ишлаши мумкин
"Олимпиакос" ҳимоячиси Эрик Абидаль 2014 йилнинг декабрь ойида футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин.
Француз яқин вақт ичида бутсасини михга илиши ҳақида эълон қилди. Каталония клуби унга бир қанча муддат аввал ўз академиясининг техник директорлик лавозимни таклиф қилган эди ва бу таклиф ҳозир ҳам ўз кучида. Агар "Олимпиакос" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини ижобий якунласа Абидаль ўз қарорини қайта ўйлаб кўриши мумкин.
Фикрлар