UZ

Сўнгги янгиликлар

21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  0 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   4 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  8 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  1 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  32 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0

Абдумалик Абдуллаев Зуҳуровнинг 665 дақиқалик "қуруқ серия"сига чек қўйди Янгиликлар

Абдумалик Абдуллаев Зуҳуровнинг 665 дақиқалик "қуруқ серия"сига чек қўйди

"Бунёдкор" клуби дарвозабони Муроджон Зуҳуровнинг сентябрь ойидан буён давом этиб келган серияси якунига етди.

"Бунёдкор" клуби олий лигада сўнгги бор 17 сентябрь куни 22-тур доирасидаги "Пахтакор" билан ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган эди. Ўша учрашувнинг 85-дақиқасида Жамшид Искандеров Зуҳуровни хафа қилганди.

Шундан кейин Зуҳуров кетма-кет 7та ўйинда умуман гол ўтказмади.

"Навбаҳор" билан учрашувнинг 30-дақиқасида Абдумалик Абдуллаев томонидан урилган гол посбоннинг 665 дақииқа давом этган "қуруқ серия"сига барҳам берди. Бу 2016 йилги мавсумда энг яхши кўрсаткич бўлди.

Маълумот учун, ўтган йилги мавсумда энг узун "қуруқ серия"ни айнан Муроджон Зуҳуров қайд этган эди - 530 дақиқа.

Зуҳуровнинг "қуруқ серияси":
"Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:1
"Бунёдкор" - "Қўқон-1912" 3:0
"Бухоро" - "Бунёдкор" 0:0
"Бунёдкор" - "Насаф" 1:0
"Олмалиқ" - "Бунёдкор" 0:2
"Қизилқум" - "Бунёдкор" 0:0
"Бунёдкор" - "Металлург" 1:0
"Андижон" - "Бунёдкор" 0:0
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 1:1

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика