UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  0 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  0 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  3 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  4 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  1

«Бунёдкор» делегацияси «UzAuto Motors» меҳмони бўлди Янгиликлар

«Бунёдкор» делегацияси «UzAuto Motors» меҳмони бўлди

Теглар :  Бунёдкор
Кеча «Бунёдкор» жамоаси Бош директори вазифасини бажарувчи Улуғбек Мирзаев, бош мураббий Вадим Абрамов, футболчилар Анвар Ғофуров, Муроджон Зуҳуров ҳамда клуб администрацияси ходимлари Андижоннинг Асака шаҳридаги «UzAuto Motors» (собиқ GM Uzbekistan) акциядорлик компаниясига ташриф буюрди.

1996 йил 19 июль куни илк автомобиль ишлаб чиқарилган заводга ташриф буюрган «қалдирғочлар» мезбонлар томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Аввалига меҳмонларга етти дақиқалик ролик намойиш қилиниб, унда заводда амал қилиниши керак бўлган хавфсизлик қоидалари тушунтирилди. Яъни, автомобиль ишлаб чиқариш цехларида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш батафсил кўрсатиб берилди. Шундан сўнг делегациямиз аъзоларининг завод бўйлаб саёҳати бошланди. Ташриф давомида автомобиль ишлаб чиқаришда иштирок этадиган барча цехлар кўздан кечирилди. Айтиш керак, завод ходимларининг аксари «миллионлар ўйини»нинг ашаддий ишқибози экан. «Бунёдкор» делегацияси ташрифини кўрган футболсевар ишчи-ходимлар меҳмонларни хушкайфиятда кутиб олишди. Футболсевер ходимлар Вадим Абрамовнинг миллий терма жамоадаги ғалабаларини эслаб, мураббийга бўлган ишончларини билдиришди ва омадлар тилашди. Қолаверса, эсталик учун суратларга ҳам тушилди.

Завод бўйлаб саёҳат давомида «UzAuto Motors» расмийлари ажойиб бир маълумотни айтиб ўтишди. 29 октябрь заводда тарихий кунга айланибди. Чунки завод тарихида илк бор бир суткада турли русумдаги 1087 та автомобиль ишлаб чиқарилибди. «UzAuto Motors» тарихида ҳали бирор марта бундай кўрсаткич қайд этилмаган экан. Завод расмийлари буни «Бунёдкор»нинг ташрифи билан боғлагани эътиборга молик. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, заводда бир соатда ўртача 48та автомобиль ишлаб чиқарилади. Бир йилда эса, харидорларга жами 250 минг автомобиль тақдим қилинади.

Ташриф сўнггида «Бунёдкор» делегацияси ва «UzAuto Motors» акциядорлик компанияси бош директори Рустам Бахтиярович Ражабов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Самимий, илиқ кайфиятда ўтган учрашувда «Бунёдкор» футбол клуби «UzAuto Motors» акциядорлик компанияси билан реклама-ҳомийлик йўналиши бўйича дастлабки келишувга эришди. Унга кўра яқин кунларда ҳар иккала томоннинг масъул ходимлари ҳомийлик шартномасини ишлаб чиқишади. Шундан сўнг томонлар ўртасида шартнома имзоланиши келишиб олинди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика