UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  6 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  6 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  5 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  9 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  14 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  2 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  83 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  18 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  4

Аббос Отахонов — АГМК футболчиси! Янгиликлар

Аббос Отахонов — АГМК футболчиси!

Ишончли ўйинлари билан мудофаа чизиғида қўрғонга айланадиган Отахонов эндиликда "кончилар" либосида ҳаракатланади.

"Жамоамиз ўтган йиллар мобайнида «Металлург» шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи -  Аббос Отахонов билан шартнома имзолади. Мустаҳкам ва ишончли ҳаракатлари билан мудофаа чизиғида қўрғонга айланадиган Отахонов эндиликда "кончилар" либосида АГМК шаънини ҳимоя қилади. Аббос Отахонов эркин агент сифатида жамоамиз билан 1 йиллик битимга имзо чекди.

Аббос Отахонов 1995 йили 25 август куни Фарғона вилоятида таваллуд топган.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Аббос Отахонов 2015 йилдан эътиборан катта футболда. Футболчи 2016 йилги мавсумни "шерлар" сафида ўтказиб, 10 ўйинда майдонга тушган. 2017 йилги мавсумда эса Отахонов "Навбаҳор" сафида элитада 17 беллашув ўтказган ҳамда 1 бор гол муаллифига айланган. 2018 йилдан эътиборан кетма-кет уч мавсумни "Металлург" сафида ўтказган Аббос Отахонов жами 78 ўйинда майдонга тушиб, 3 бор гол уришга муваффақ бўлган.

Аббос Отахонов 6 йиллик фаолияти давомида барча мусобақаларда жами 117 ўйин ўтказган ва 4та гол урган.

Отахонов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида 2018 йилги Хитойда ўтган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади.

У ҳимоя чизиғида ҳам ўнг қанот ва марказий ҳимоя нуқталарида ишончли ва барқарор ўйин кўрсатадиган иқтидор соҳиби.

Умид қиламизки, Аббос АГМКнинг ишончли қўрғонларидан бирига айланади ва жамоамизнинг ютуқларига ўз ҳиссасини қўшади.

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Аббос!", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

"Янги жамоага янги мақсадларни кўзлаб ўтдим. АГМКда аҳил жамоа йиғилганини илк кундаёқ ҳис этиш мумкин. Юқори мақсад ва вазифаларни уддалаш ҳамда Осиё майдонларида муваффақиятли ўйнашни истайман. Менга билдирилган ишончдан хурсандман. Ўз ўйинларим билан жамоага фойда келтириш ва мухлисларни хушнуд этиш учун бор кучимни сарфлайман", – дейди Аббос Отахонов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика