UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  0 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  0 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  7 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  4 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  4 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1

Сардор Рашидов: “Қатар орқали Европага кетмоқчиман” Янгиликлар

Сардор Рашидов: “Қатар орқали Европага кетмоқчиман”

“Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовнинг кейинги фаолиятини бошқа мамлакатда давом эттиришини кўпчилик кутаётганди.
Шу жумладан футболчининг ўзи ҳам. Ўзига хос иқтидорга эга саналган Сардорга бир қанча хориж клубларидан яхши таклифлар бор эди. Кейин эса унинг Қатарга – “Ал Жайиш” жамоасига йўл олаётганлиги маълум бўлди. “Бунёдкор”нинг “Андижон”га қарши ўйини олдидан у билан айнан шу ҳақида гаплашдик ва Рашидов чиндан ҳам бу хабарни тасдиқлади. Натижада Сардор билан учрашувдан кейин гаплашиб олишимизни айтиб, унга омад тиладик. Режага кўра учрашув тугагач, у билан яна кўришдик. Табиийки, дастлабки саволлар мазкур ўйин билан боғлиқ бўлди. 



-   Сардор, биринчи навбатда “Андижон”га қарши кечган ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
-   Биласизми, ҳозирги пайтда барча жамоалар яхши ўйин кўрсатишни билишади. Шу нуқтаи назардан қараганда, чемпионатимизда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Бемалол айта оламанки, “Андижон”га қарши ўйинимиз қийин ўтди. Майдон эгалари “Бунёдкор” билан учрашувга жиддий тайёрлангани беллашув давомида кўриниб турди. Адашмасам, бу жамоа охирги турларда яхшироқ ўйнаяпти ва натижалари ҳам ижобий томонга ўзгарган. Лекин уларга қарши ўйинда ғалаба қозониш иштиёқимиз кучли эди. “Андижон”га қараганда, бизда ғолиблик учун хоҳиш ва истак юқори бўлди.

-   Мазкур ғалабада яна қандай омиллар бор деб ўйлайсиз?
-   Эътибор берган бўлсангиз, биз асосан жамоавий ўйин кўрсатдик. Футболда ҳамжиҳатликда гап кўп. Ғалаба қозонишимизда ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимизнинг яхши ўйин кўрсатганини ҳам алоҳида айтишни истардим. Бир сўз билан айтганда, бутун жамоа бўлиб яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман.



-   Аммо “Бунёдкор” жамоасига барқарорлик етишмаётганлиги ҳам кўриниб қолмоқда. Ютадиган ўйинларида қимматли очколарни бой беряпти. Очиғи, бундай беқарорлик “Бунёдкор”га ярашмас экан. Бу масалада қандай фикрларингиз бор?

-   Ҳа, тан оламан, жамоамизнинг ўйинида бироз пасайиш кўзга ташланди. Тўғри айтдингиз, ғалаба қозонишимиз керак бўлган баҳсларда очколарни бой бердик. Ҳамма учрашувда ҳам ўзимиз истагандек ўйнай олмадик. Лекин бу каби ҳолатларни вақтинчалик ҳисоблайман. Ишонаманки, иккинчи даврага “Бунёдкор” янада кучайган ҳолда қайтади.

-   Сардор, иккинчи даврада фаолиятингизда янги саҳифа очиладиган бўлиб турибди. Бунга тайёрмисиз?
-   Қишдаёқ менга кўплаб клублардан таклифлар келиб тушганди. Натижада мени муносиб бўлган жамоага қўйиб юборишмоқчи эди. Лекин “Бунёдкор”нинг олдида Осиё Чемпионлар лигаси баҳслари ҳам бор эди. Шунинг учун клубда қолиб халқаро майдондаги иштирокига ёрдам беришни хоҳладим. Жамоа ҳам кейинги тақдиримни биринчи даврадан кейин ҳал қилишини айтди. Мана, энди ўйлаган режаларимиз амалга ошади деб ўйлайман.

-   Сиз билан илгари гаплашганимизда мақсадингиз Европа чемпионатида тўп суриш эканлигини айтгандингиз ва бу борада кўп гапиргансиз. Лекин сиз Осиёнинг бошқа жамоасига ўтяпсиз. Бунга муносабатингиз қандай? Тўғри қарор қабул қиляпсизми?
-   Ҳа, Европада ўйнаш ниятим борлигини айтганман. У ердан ҳам бир қатор жамоалар қизиқиш билдиришди. Айтишим керакки, Қатардан жуда яхши таклиф келиб тушди. Биласиз-ку, 2022 йили бу мамлакатда жаҳон чемпионати ўтказилади. Шунинг учун ҳозирданоқ жуда жиддий равишда тайёргарлик кўришмоқда. Бунинг учун миллий чемпионатини янада кучайтириш учун янги лойиҳаларни ишлаб чиқишяпти. Яқинда “Барселона”дан Хавини таклиф қилишда ва у “Ал Садд” билан шартнома имзолади. Бундан ташқари яна бошқа юлдуз ўйинчилар Қатар чемпионатига ошиқишяпти. Менга таклиф билан чиққан “Ал Жайиш” клуби ҳам катта салоҳиятга эга. Бу жамоа мен учун нотаниш эмас. Илгари чемпионлар лигаси баҳсларида “Ал Жайиш”га қарши ўйнаганмиз. Қатар футболи охирги йилларда кескин даражада ўсиб боряпти. Ушбу чемпионатда тўп суриш орқали кейинчалик Европага йўл олишим мумкин.



-   Маълумки, сизга арабларнинг яна кўплаб гранд жамоаларидан таклифлар бўлганди. Масалан, Саудия Арабистонидан “Ал Наср” ва “Ал Ҳилол” жиддий қизиққанди...
-   Тўғри, Саудиядан “Ал Наср” билан “Ал Ҳилол” алоқага чиқишди. Менимча, улардан кўра Қатар чемпионатини кучлироқ деб ҳисоблайман. Шунингдек, бу ерда кўзга ташланган кўплаб хорижлик футболчилар тўп суришади. Саудияда эса камроқ. Қатарга яна бир қатор номдор ўйинчилар келишда давом этади. Шунинг учун ҳам Қатарни танладим. Лекин ҳали “Ал Жайиш”га ўтганим 100 фоизга расмийлашгани йўқ. Яқин орада ҳаммаси ҳал бўлади.

-   Сиз бу қарорингизни олдинга ташланган қадам деб ҳисоблаяпсизми?
-   Шубҳасиз.

-   Сардор, бундай таклиф устида биринчи навбатда ким билан маслаҳатлашдингиз?
-   Авваламбор дадам билан маслаҳатлашдим. Кейин клуб раҳбарлари билан ҳам ўзаро фикр алмашдик.

-   Лекин сизда иккиланиш бўлмадими?
-   Иккиланиш бўлди. Нимагаки, олдингизда 4-5 та клубдан яхши таклифлар турганида, ҳар қандай футболчи ҳам иккиланади. Охир-оқибат Қатар вариантида тўхтадик.



-   Осиё Кубогидан кейин сизга бўлган талаб ва қизиқиш ортиб кетганди. Лекин аксига олиб шундан кейин ўйинингизда инқироз пайдо бўлди...

-   Ўйинимда пасайиш бўлганини ўзим ҳам яхши биламан. Тўғриси, яхшигина ортга қадам ташладим. Яна ёрқин ўйин кўрсатаман деб ўйлагандим. Афсуски, мен ўйлагандек бўлмади. Лекин тез орада янада яхшироқ ўйнашга киришаман.

-   Балки мақтовлардан юлдузлик касалига чалингандирсиз?!
-   Йўғ-э, юлдузлик касалидан қўрқаман. Мен доим бундан узоқда юраман.

-   Қатарга қачон кетмоқчисиз?
-   Насиб қилса, биринчи даврадан кейин кетмоқчиман.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
“Футбол Экспресс” газетаси   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика