UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  12 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  0 20:05"Металлург" - "Навбаҳор" 1:1. Матнли трансляция  48 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  10 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  1 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  6 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  16 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  16 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  5 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  1

Превью. "Бунёдкор" – "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" – "Динамо"

“Динамо” ва “Бунёдкор” олий лигада 16 бора тўқнаш келишган.
Натижалар “қалдирғочлар”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” 14та ўйинда ғолиб бўлган, 1та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” ушбу рақибни ҳозирга бир марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Бунёдкор” томонида - 33:7. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 4, “Бунёдкор” эса 43 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”нинг ягона ғалабаси – 1:0.

Ўтган йил дастлабки даврада Самарқанддаги баҳсда “қалдирғочлар” зафар қучишган. Акмал Холмуродов ўз дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни очган бўлса иккинчи бўлимда Олег Зотеев якуний натижани ўрнатганди – 0:2. Тошкентда эса “Динамо” ўз тарихида биринчи бор бу рақибни мағлуб этганди. Азамат Бобожоновнинг 90+4-дақиқада урган голи “Бунёдкор”нинг аламали мағлубиятини таъминлаганди – 0:1.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
23.08.2014 «Бунёдкор» - «Динамо» 0:1
05.10.2013 «Бунёдкор» - «Динамо» 4:1
03.09.2012 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:1
24.09.2011 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:0
06.05.2010 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ушбу рақиб майдонидаги 8та ўйиннинг 7тасида мағлуб бўлган. Битта учрашувда (2014 йил) Самарқанд клуби сафардан ғалаба билан қайтган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика