UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  194 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

"8+3". "Тўлаган Исоқов — футболимиз қироли" (4-сон) Янгиликлар

"8+3". "Тўлаган Исоқов — футболимиз қироли" (4-сон)

"8+3" рукни давом этади. Бу гал биз "Бунёдкор" ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Анвар Ғофуров билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8та, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ривалдо.

- Тарихдаги энг кучли жамоа (ёки терма жамоа) сифатида қайсини кўрсата оласиз? 

- Гвардиола пайтидаги "Барселона".

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Мессининг "Реал"га урган голлари ва "Бавария"га ( Боатенгни алдаб ургани ).

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Месси (ўз қарорлари билан).

- Ўзбек футболи қироли сифатида кимни кўрсатасиз?

- Ўйлашимча, Тўлаган Исоқов Ўлмасович бўлсалар керак.

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- Хиросимада 1-ўринни қўлга киритган жамоамиз.

- Ўзбекистон чемпионатларида ўйнаган энг кучли хорижлик ўйинчи ким?

- Ривалдо.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- 3-5-2 схемасида:

И. Нестеров, Э. Рамос, Ф. Магаметов, А. Фёдоров, Жоа Виктор, Ривалдо, Ш. Зуаги, Илҳом Умуров, Шухрат Файзиев, О. Шатских, Ербулат Ералиев.

Бош мураббий: Л.Ф. Сколари.

- Ёқтирган китоб ёки кинонгизнинг номини айтинг.

- Фильм “ Юқорига ҳаракат ” (Движение вверх).

- Сиз учун бахт нимадан иборат?

- Соғлик, оила, омад.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- 1999 йил футболга қайтганим.

"Ўзбек футболида 3та қирол бор" — Нодирхўжа Юлдашев (3-cон) 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика