UZ

Сўнгги янгиликлар

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

"Ўзбек футболида 3та қирол бор" — Нодирхўжа Юлдашев (3-cон) Янгиликлар

"Ўзбек футболида 3та қирол бор" — Нодирхўжа Юлдашев (3-cон)

"8+3" рукни давом этади. Бу галги суҳбатдошимиз Championat.asia сайти асосчиларидан бири, таниқли журналист ва функционер Нодирхўжа Юлдашев. Биз у кишига футбол ҳақида 8та, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ўзбекистон ва "Пахтакор" ўйинлари оркали Аҳмедов ва Гейнрих, классикода стадиондан кузатганим Иньеста, Бускетс, Месси ва Роналду, "Зенит" ўйинидан Халк,  "Лацио" ва "Милан" ўйинида Иммобиле, ЖЧ-18 пайти жонли кузатганим Погба ва Модрич, Жанубий Корея ўйинларидан Ча Ду Ри ва албатта Қосимовнинг 2003-2004 йиллардаги классик ҳаракатлари. 

- Тарихдаги энг кучли жамоа (ёки терма жамоа) сифатида қайсини кўрсата оласиз? 

- 2001-2004 йиллардаги "Арсенал"

Роналдиньо давридаги "Барселона"-2005-2006

Бразилия-2002 

Италия-2000

"Пахтакор"-2003.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- ПФЛ U-14 чемпионати финалида "Одил Жуниор" футболчиси Ҳусанов Ҳожиакбар урган голи.

Роналдиньонинг 2005 йил "Реал"га урган голи.

Одилнинг Катарга урган голи. 

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Гейнрих - позитив, Аҳмедов - инсонийлик, Камолиддин Тожиев - шахс, Шукуров - камтарлик. Афсус, хаммасини санасам кўп вақт кетади. 

- Ўзбек футболи қироли сифатида кимни кўрсатасиз?

- 3 киши: Қосимов ва Аҳмедов булар узоқ мавсум стабил уйин курсатишди ва шунга яраша футболчилик фаолиятидан кейин хам ўша даражада қола билган ва биладиган одамлар. 3-киши бу ёмон шароитда болалар футболида қишлоқларда ишлаётган ҳар бир мураббий мен учун футбол қиролларидир. 

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- ЖЧга чиққандан кейин айтаман мана шуниси кучли бўлган деб. Бизда афсус энг кучли деб билган терма жамоамизда хам 5 нафар кучли футболчи бўлмаган. Ҳар сафар 2-3 нафар зўри бўлади холос. 

- Ўзбекистон чемпионатларида ўйнаган энг кучли хорижлик ўйинчи ким?

- Боян Миладинович, Ривалдо, Стивица Ристич, Артур Геворкян. 

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг?

- Куртуа

Пике, Келлини, Рамос 

Роналду, Ахмедов, Погба, Иньеста 

Месси, Гейнрих, Неймар

- Ёқтирган китоб ёки кинонгизнинг номини айтинг (ва энг ёқтирган қаҳрамонингиз).

- Одил Ёқубовнинг "Улуғбек хазинаси". Али Қушчи ёқтирган қаҳрамоним. Кино - "Легенда-17". 

- Сиз учун бахт нимадан иборат?

- Пулсиз ҳурмат қилишлари ва қилаётган ишимдан ота-онамни фахрланиши. 

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- 2005 йил университетдаги домлам "сен тошкентликларга ким қуйибди сессияни 5 баҳога ёпишга" - деб 4 қўйганидан кейин ўқишни йиғиштириб, амалиётга чиқиб кетганим. Қизил диплом бу - сен катта маош олувчи ходим деганиг эмас, ҳамма гап эрта амалиётга киришишда.

"8+3". Роналдиньо, Руни ва Миржалол Қосимов... (2-сон) 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика