UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  2 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  5 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  2 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  28 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  6 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  13 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  5

5 март куни Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади Янгиликлар

5 март куни Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ўтказилади.

Унда амалдаги чемпион “Пахтакор” ва вице-чемпион “Насаф” клублари ўзаро баҳс юритади. Учрашув Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади ва соат 16:00 да старт олади.

5 март санасида ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Расмий мезбон сифатида “Пахтакор” футбол клубининг ўйинолди машғулоти 15:00 да старт олади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади. Расмий меҳмон жамоа сифатида “Насаф” футбол клубининг ўйинолди машғулоти учрашув ўтказиладиган вақтга параллель — 16:00 да старт олади ва унинг ҳам дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Шунингдек, 5 март куни ҳар икки клуб расмийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Унда ҳар икки клуб бош мураббийлари икки нафардан футболчи ҳамроҳлигида иштирок этади. “Пахтакор” иштирокидаги матбуот анжумани 17:15 да, “Насаф” клуби иштирокидаги матбуот анжумани эса 17:45 да бошланади.

Барча турдаги ОАВ вакилларини ўйинолди тадбирларни бевосита воқеа жойидан ёритишга чорлаймиз.




Реклама





Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика