UZ

Сўнгги янгиликлар

03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  2 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   3 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  12 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  1 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  3 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  13 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  14 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5

Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди Янгиликлар

Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди

Суперлиганинг 16-тур доирасидаги "Сурхон" – "Қизилқум" ўйини якунланди.

"Сурхон" – "Қизилқум" 0:0

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

Назоратчи: Александр Попов

VAR: Равшан Абдувоҳидов

AVAR: Элнур Дониёров

Комиссар: Диёр Хотамқулов

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Жамалдин Ходжаниязов (с), 7.Достонбек Турсунов (15.Диёр Рамазонов, 77), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов (10.Рустамбек Турдимуродов, 61), 22.Жавоҳир Жўраев, 24.Шерзод Комилов (18.Нодирбек Абдухолиқов, 77), 27.Асилбек Жумаев (9.Муҳсин Бозоров, 90), 66.Беҳруз Шайдулов, 99.Суннатилла Поёнов (77.Асадбек Каримов, 61)

Захира: 86.Даврон Мерганов, 2.Беҳрузжон Каримов, 14.Сарвар Абдуҳамидов, 26.Беҳруз Шукуруллаев

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов (с), 4.Илҳомжон Ваҳобов, 8.Шаҳзодбек Раҳматуллаев (7.Даврон Анваров, 69), 9.Ислом Кенжабоев, 11.Жамбули Жигаури, 15.Никола Кумбурович, 16.Асрор Ғофуров, 23.Самандар Шукуриллаев, 70.Шоҳруз Норхонов (10.Роман Папарига, 69), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (22.Шаҳзод Туропов, 87), 88.Душан Мийич (20.Бобомурод Бозоров, 87)

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 2.Камрон Норқулов, 6.Муродали Усмонов, 17.Акмалжон Музаффаров, 19.Илҳомжон Кенжаев

Огоҳлантиришлар: Жамалдин Ходжаниязов (70), Файзуллобек Жуманқўзиев (78)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Сурхон" ва "Қизилқум" ўз ҳисобига бир очкодан ёздириб қўйди.

90+5. Кенжабоевнинг пасидан сўнг Папарига чап оёқда кучли зарба йўллади, бироқ Йўлдошев ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди. Қолаверса, "Қизилқум" ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолганлиги маълум бўлди.

90+4. Папарига ҳужум чоғида "Сурхон" дарвозабонига нисбатан қоидабузарлик содир этди.

90+3. "Қизилқум" учга бир ҳолатда қарши ҳужумга ўтганди, Шайдулов ишончли ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

90+3. "Сурхон" стандарт вазиятга эга бўлди. Узатма меҳмонлар томонидан қайтарилди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

85. Жумаевнинг жаримадан узатмасини Қувватов муштлари билан уриб юборди.

83. Мезбонларнинг ҳужуми зарба билан якунланди, бироқ "Қизилқум" ҳимоячиси тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

78. Жуманқўзиев қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

77. Жумаевнинг бурчак узатмасидан сўнг яқин масофадан бош билан тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

71. Кенжабоевнинг олис масофадан ўнг оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

69. "Қизилқум" икки ўзгаришга қўл урди.

Ҳакам ВАР монитори қаршисига келиб, вазиятни шахсан ўзи кўриб чиқди ва узоқ иккиланишдан сўнг қарорини ўз кучида қолдирди.

64. Ҳакам ВАРдагилар билан эҳтимолий пенальтини муҳокама қилмоқда. Кенжабоев томонидан йўлланган зарба "Сурхон" ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. 

61. "Сурхон" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

60. Жумаев ҳужумда фол ишлатди.

Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиқди ва қарорини бекор қилди.

54. "Сурхон" дарвозасига пенальти белгиланди. Жуманқўзиев чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб бораётган пайт Жўраев томонидан қоидабузарлик эвазига тўхтатилди.

52. Жумаевнинг чап қанотдан узатмаси ноаниқ кўриниш олди.

47. Жумаев жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни рақиб жарима майдонига узатди. Жамалдин Ходжаниязов бош билан зарба берди. Қизилқум посбони қийинчилик билан тўпни қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Абдураҳмоновнинг зарбасига дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

44. Поёновга нисбатан Кумбурович томонидан қўполлик ишлатилди. "Сурхон" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.

41. Жумаевнинг бурчакдан узатган тўпи "Қизилқум" ҳимоячиси томонидан қайтариб юборилди. Кейинги ҳужумда эса мезбонлар томонидан ўйин қоидаси бузилди.

39. Ғофуровнинг ўнг қанотдан узатган тўпи "Сурхон" ҳимоячисига тегиб, ўз дарвозасига кириб кетишига бир баҳя қолди.

38. Норхонов тўп учун курашда рақиб ҳимоячисидан ўзиб кета олмади. Ён чизиқдан тўп ўйинга киритилади.

34. Жуманқўзиев Кенжабоевнинг рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди, бироқ "Қизилқум" ҳужумчиси тўпни ўзига бўйсиндира олмади.

33. Мезбонларнинг бурчак узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

33. Комиловнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

32. "Қизилқум" жарима майдони яқинида Жумаев йиқитилди. Мезбонлар жарима зарбаси ижро этади.

30. "Қизилқум" футболчисининг бурчакдан узатган тўпини Йўлдошев эгаллаб олди ва тезкорлик билан қарши ҳужумни бошлаб берди.

29. Жўраев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориш чоғида шикастланди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

27. "Сурхон" футболчисининг чап қанотдан узатган тўпини Қувватов муштлари билан уриб юборди.

22. "Қизилқум"нинг бурчак узатмаси зарба билан якунланди, аммо Неъматхонов тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

19. Кумбуровичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, у оёғини қайириб олган бўлиши мумкин.

18. Норхоновнинг олисдан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ кўриниш олди.

17. Кенжабоевнинг чап қанотдан узатган тўпини Жигаури дарвоза томон йўллашга ҳаракат қилди, "Сурхон" ҳимоячиси тўпни қайтарди.

14. Жумаев чап қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилди, Мийич уни зарарсизлантирди.

13. "Сурхон" ҳужуми чап қанотдан ривожланди, жарима майдонига узатилган пасни Ғофуров жарима майдонидан узоқлаштириб юборди.

12. Майдон марказида "Сурхон" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди.

9. "Қизилқум"нинг ҳужуми Кенжабоевнинг зарбаси билан якунланди, тўп "Сурхон" ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

7. Мезбонлар бурчак зарбаси амалга оширди. Жумаевнинг узатмасини Ваҳобов қайтарди, сўнгра ҳужумда фол қайд этилди. 

5. "Сурхон" футболчилари рақиб дарвозаси томон зарба йўллашди, бироқ вазиятдан сал илгарироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилди.

4. Жигаури ҳужумда фол ишлатди.

3. Поёновнинг ўнг қанотдан узатган тўпига жамоадоши улгурмади, "Қизилқум" ҳимоячилари қийинчилик билан тўпни қайтарди.

1. Ўйинни мезбонлар бошлаб берди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сурхон" футболчилари сариқ, "Қизилқум" ўйинчилари қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика