UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  1 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  11 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  19 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1

Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе миллий жамоа билан боғлиқ бир қанча саволларга жавоб берди.

- Охирги миш-мишларга кўра, Ўзбекистон терма жамоасига хориждан мураббий келади деган гаплар бор.

- Бунга аниқлик киритилмаган, ҳали ассоциация бу ҳақида эълон қилгани йўқ. Ким мураббий бўлишидан қатъий назар терма жамоа жаҳон чемпионатида яхши иштирок этса бўлди. Ҳозирча бош мураббий ролида менман, режа бўйича тайёргарли кўряпмиз.

- Агар четдан мураббий келса, сизни ёрдамчи мураббий сифатида олиб қолишни хоҳлашса бу таклифга қандай жавоб берган бўлардингиз?

- Бу борада бирор нарса дейиш қийин. Яхши ўйлаб, кейин бир қарорга келаман.

- Сентябр ойи учун тақвимимиз маълум. Терма жамоамиз октябр ва ноябрдаги ФИФА кунларида ҳам ўртоқлик ўйинларини режалаштиряпти. Қайси жамоалар билан ўйнашимиз аниқ?

- Фақат сентябр ойи учун маълум. Қолганлари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Эълон қилишса, билиб оламиз.

- Эшитишимизча, Аргентина ва Уругвай терма жамоалари билан музокаралар ўтказилаётган экан...

- Бу маълумот ҳақиқатга яқин. Хитой ушбу жамоаларни ва бизни мусобақага таклиф қилган. Улар кела оладими, йўқми, буни вақт кўрсатади.

- Қўшни мамлакат сайтларида Ўзбекистон - Қозоғистон ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида ёзишяпти. Бу баҳс ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу ўйин уларнинг режасида бордир, менда маълумот йўқ. Ассоциация бизга маълумот берса, биргаликда қарор қабул қиламиз.

- Август ойидаги CAFA мусобақасида терма жамоамиз иштирок этади. Бу турнирда миллий жамоа учун янги футболчиларни синовдан ўтказасизми ёки Катанец таркиби майдонга тушадими?

- Албатта, бу турнирда терма жамоага даъвогар бўлганларга имконият берамиз. Уларни синовдан ўтказамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика