UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  1 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  51 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   6 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  13 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  1 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  17 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  16 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3

Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин Янгиликлар

Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин

Михаил Мудрикка допинг қоидаларини бузганлик айби қўйилди.

"Челси" ва Украина миллий терма жамоаси қанотчиси допинг тестидан ижобий натижа чиққани сабабли вақтинча футболдан четлаштирилди. Хабарларга кўра, Мудрикда ноябрь ойида миллий терма жамоа учун ўйиндан сўнг мелдоний моддаси аниқланган - ўшандан бери у майдонга чиқмаяпти.

"Биз Михаил Мудрикка Англия Футбол Ассоциациясининг Антидопинг регламентининг 3 ва 4-бандларига мувофиқ допинг қоидаларини бузганлик, шу жумладан тақиқланган препарат мавжудлиги ёки ундан фойдаланганлик айби қўйилганлигини тасдиқлаймиз.

Иш кўриб чиқилиш жараёнида бўлгани сабабли, ҳозирча бошқа изоҳлар беришдан тийиламиз," - дея таъкидлади Англия Футбол Ассоциацияси вакили.

Ассоциацияси қоидаларига кўра, Мудрик 4 йилгача муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика