UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  1 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  0 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  5 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  57 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7

Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Бухоро" учрашуви якунланди.

"Сўғдиёна" – "Бухоро" 1:1

24.05.2025, 21:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Максим Нехочин

Захира ҳаками: Мунтоз Тошмуродов

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

ВАР ҳаками: Наим Қосимов

АВАР ҳаками: Ислом Азимов

Комиссар: Ойбек Давлетмуродов

Голлар: 0:1 – 16, Шаҳбоз Жўрабеков (Фране Икич), 1:1 – 24, Люпчо Дориев (Суҳроб Иззатов)

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 5.Беҳруз Жуматов (2.Зоир Жўрабоев, 46), 7.Хондамир Мустафоқулов, 8.Суҳроб Иззатов, 11.Саҳоб Рашидов (9.Самандар Мавлонқулов, 46), 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (99.Умид Султонов, 90+2), 34.Дилшод Мисиралиев (17.Эҳсони Паншанбе, 46), 42.Сардор Эркинов

Захира: 1.Шоҳрух Исақов, 6.Самандар Синдаров, 23.Сардор Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 32.Нодир Сойибов

"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов (8.Анвар Жўраев, 79), 5.Сардор Қулматов, 10.Шоҳруз Норхонов (71.Алберт Нуруллаев, 79), 19.Билол Туплиев (17.Жавоҳир Рўзиев, 65), 25.Фране Чирьяк, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 33.Йосеп Томашевич (77.Асилбек Қаюмов, 51), 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич (6.Равшан Хайруллаев, 65), 97.Шаҳбоз Жўрабеков

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 23.Азамат Шомуродов, 88.Доминик Бегич

Огоҳлантиришлар: Ислом Қобилов (53), Фране Икич (59), Хондамир Мустафоқулов (84), Фране Икич (88), Анвар Жўраев (90+8)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+8. Анвар Жўраев огоҳлантирилди.

90+2. "Сўғдиёна"да ўзгариш.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Чирьяк Қаҳрамоновга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

84. Мустафоқулов Нуруллаевни қўполлик эвазига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

79. "Бухоро" яна икки ўзгаришга қўл урди.

76. Зарба! Дориевнинг навбатдаги зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, дарвозанинг ташқи тарафдан юқори қисмига бориб тушди.

72. Мезбонларнинг бурчак узатмаси офсайд билан якунланди.

69. Жўрабоевга нисбатан қўполлик ишлатилди.

65. "Бухоро"да икки ўзгариш содир бўлди.

65. Дориевнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

59. Икич ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

57. Хавфли вазият! Эркиновнинг рақиб жарима майдонида йўлланган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, дарвоза тўрининг ташқи юқори тарафига келиб тушди. Бурчак зарбаси.

53. Қобилов майдон марказида Икичга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

51. Хавфли вазият! Дориев рақиб жарима майдонида бир рақибини алдаб ўтган ҳолда чап оёқда зарба йўллади, аммо унга бироз аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Сўғдиёна" таркибида учта ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+5. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни рақиб жарима майдонида Икич бош билан дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

45+2. Дориевнинг чап қанотдан узатмаси Боймуродовнинг қўлларига келиб тушди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

40. Икки жамоа футболчилари жанжаллашиб кетишди. 

38. Жўрабековнинг ён чизиқдан отган тўпини мезбонлар футболчиси майдон ташқарисига чиқариб юборди.

35. Жўрабековга тиббий ёрдам кўрсатилди.

31. Дориевнинг узатмасидан сўнг Қаҳрамонов ҳаводаги тўпга ета олмади.

29. Рашидов рақиб жарима майдонида чалчанқа услубда зарба йўллади, Боймуродов тўпни эгаллаб олди.

28. Рашидовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

24. ГОЛ! Дориев ҳисобни тенглаштирди! "Сўғдиёна" ҳужумчиси рақиб жарима майдонида ўнг қанотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвоза тўрига жойлаб қўйди! 

22. Дориевнинг зарбасига тўп дош бера олмади ва босими йўқолди. Тўп алмаштирилди.

16. ГОЛ! Жўрабековнинг узоқ масофадан ўнг оёқда узатган кучли узатмаси зарбага айланиб кетди ва тўп йўл-йўлакай Аҳадовга тегиб, дарвоза тўридан жой олди!

11. Зарба! Норхонов томонидан рақиб жарима майдонида чап оёқда йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади. Тўп пастлаб дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

10. Жўрабеков томонидан ижро этилган жарима зарбасини Собиров эгаллаб олди.

9. Жўрабековга нисбатан Жуматов фол ишлатди. Стандарт вазият.

3. Пўлатов ўзидан ўтиб кетишга уринган Дориевга нисбатан қўпол ўйин намойиш этди. Ҳакам "Бухоро" ҳимоячисини кечирди.

1. Ўйинни мезбонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сўғдиёна" қора-оқ, "Бухоро" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+5   
24 май 23:30:05
Baxrom Ramazanov
Кашкадарелик укам, сиз Командангизни бюджетини олдида Бухоро бюджетини айтишга тил бормайди.Сиз айтаетган натижалар узидан келиб колмайди.Футболдаги хамма натижа, ютуклар майли сизларга булсин, хеч булмаса к,ушнимиз деб хурсанд булайлик.Яхши натижа бу катта пул дегани.Стадионга келсак бу сизга умуман алокаси булмаган масала, бу учун уртада алокани бузадиган гаплар керакмас.Саломат булинг, эртага яна бутун Узбекистон учун ишкибоз булиб бирлашиш хам бор.
+5   
24 май 23:00:42
Rustam Ruzimurod
Fast TV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Суғдиёна по любому ютади. Все равно Бухоро кейинги йилдан про лигага кетади.
Кӯтинга қараб фол очябсанми, нима Бухоро ликладан аламзадамисан. Минг йил Бухоро пойтахт бӯлган сангаям камандангаям, Фаст жон. Футбол оддий бир ӯйин. Стадиони йӯқ дебсан, А стадион ни санга ӯхшаган, Бухорои Шарифни кӯролмайдиган ҳарип ла буздику))
Ичи қоралик ёмон хислат. Биза Бухороликла, ҳурмат қиламиз қӯшни вилоятлани. Ҳурматсиз бӯп қолма ҳаётда Фаст жон. Омад
+5   
24 май 22:04:06
BAB
Fast TV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Суғдиёна по любому ютади. Все равно Бухоро кейинги йилдан про лигага кетади.
Фильмда айтганидек сени ачиган миянгдан факат сассик фикрлар чикади. Узингни жамоангни бил колгани билан ишинг булмасин.
+3   
24 май 21:58:01
Гиждувон супер лига сари олга.
Fast TV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Суғдиёна по любому ютади. Все равно Бухоро кейинги йилдан про лигага кетади.
Буни вакт курсатади ким про лигага кетишини.
+2   
24 май 23:14:52
Mahmud Ttww
Бошкович аут, йўқол Жиззахдан Сўғдиёнани раҳбаринг билан еб тамом қилдинг. Селекция ноль, мусорларни териб келгансан қаҳраманов, жўрабоев, пайшанбе, ахадов, андреев, рашидов биронтаси тортмайди, бахтинга Дориев бор экан уни ҳам сотиб раҳбаринг билан соққа қилиб олинглар. Бу ёғи пролига узоқмас.
+1   
25 май 09:38:23
Aiq64
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бухорога 30 минглик стадион қуриб, Нурафшон номини қайтариш керак. 90-йиллар Нурафшон чемпионатни ёндирарди.
Номи Реал, Барса деб аталса хам сокка булмаса хаммаси 1 тийин. Бухоро жамоасини кейинги уйинларига ОМАД. =Навбахор мухлиси=
+1   
25 май 00:40:26
jizzax_so'g'diyona
Бугун синфдошлар билан токка чикибман халиям, булмаса бу касаллар одамни асабини тамом киларкан.
+1   
25 май 00:20:02
Аббосхужа
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бухорога 30 минглик стадион қуриб, Нурафшон номини қайтариш керак. 90-йиллар Нурафшон чемпионатни ёндирарди.
Номини ўзгартириш билан ўйини ўзгариб қолмайдида. Стадион хўп тўғри масала. Лекин "Бухоро" фк. да ҳужум чизиғи ва ўрта боғловчи звено яхши ишламайди. Кўряпсизку, тўпни олдику- хоҳлаган томонга узоқлаштириш учун тепиб юбораверади. Ўзимиз ҳам ғалаба кутиб тоқатимиз тоқ бўлди.
+1   
24 май 23:32:34
Шухрат Эргашев
Бухоро узига келаётгандек, аксинча утган йилги Сугдионани курмаяпмиз. Кейинги уйинларда омад иккала клубга хам. Бухоро ва Жиззах севимли уйинчиларимиз ватаги ахир.
+1   
24 май 23:19:38
Sanjar Kasimov
Бошкович Сугдиёна рахбариятини иссик совук килиб куйган булса керак:), шанс бериб ётибти шунча койил, давно хайдаши керак эди, команда борган сари чукяпти
+1   
24 май 23:15:06
Диёр Абдуллаев
Сугдиена яна уйинди расво килди кучсиз командани узи колмади жиззахда про лига шомоли эсаябди?
+1   
24 май 23:10:59
Диёр Абдуллаев
Сугдиена яна уйинди расво килди энди бу ёгига яна кучли командалар келади Жиззахда про лига шомоли эсаяётганга ухшайди?
+1   
24 май 23:06:28
Soccerland777
Бухорога 30 минглик стадион қуриб, Нурафшон номини қайтариш керак. 90-йиллар Нурафшон чемпионатни ёндирарди.
+1   
24 май 21:06:26
Zohid Sheraliev
сугдиенанинг утган йилги таркиби б/н бу йилги таркиби уйнаябдику..бизнинг супер лига транфери жуда кулгулида..3-ойлик келишадими нима бало
   
25 май 12:25:37
1994 Nurafshon
Fast TV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзимни жамоам ҳозирда Ўзбекистон чемпиони айни вақтда биринчи ўринда турибди. Бир неча бор Ўзбекистон кубоги супер кубок ва ОФК кубогини қўлга киритган. Энди сани ачимаган миянга ўйлаб кўриш учун бир марта имконият бераман, кўриниб турибди что кеб қоганда бўп қогансан это ясно уже, Бухорони битта совринини айт манга. Гапдан қочма, конкрет гапир фақат?
Мактанчок куён нима бунча фиски фасот чикарасан сан Насаф мухлиси булсанг узингни жамоангни ютук камчиликларига маст булиб юравер Бухоро Сугдиена билан уйнаяпди санга нима бор бу ерда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика