

Максимилиан Ибрагимович "Аякс" аъзосига айланди. Нидерландия клуби 19 ёшли вингерни мавсум якунига қадар ижарага олганини эълон қилди. Келишувда футболчини 3,5 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш банди ҳам мавжуд.
Златан Ибрагимовичнинг ўғли жорий мавсумда «Милан» ёшлар жамоаси таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



