UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  3 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  7 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  12 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

"Ғазалкент" клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди Янгиликлар

"Ғазалкент" клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига катта футболни олиб киришни мақсад қилган "Ғазалкент" футбол клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширгани маълум қилинди.

"Мазкур клубнинг ташкил этилиши, унинг мақсади, инфратузилма бунёд қилиш учун йўналтираётган инвестицияси ҳамда болалар футболига эътибор бериш орқали, уларнинг профессионал футболга қадар бўлган йўлни босиб ўтиш бўйича режаси 2025 йилги мавсум давомида Лига билан келишиб келинмоқда. 

Айни вақтда Ғазалкент шаҳрида жойлашган стадион ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ ишлар давом этмоқда. Лига ва Ассоциация келишувига кўра, клуб тез орада ЎФА қошидаги футбол мактабларидан бири билан шартнома имзолаши кўзда тутилган. Бу орқали клуб минимум саккиз ёш тоифасидаги гуруҳларни ривожлантириш, Тошкент вилоятининг турли ҳудудларида филиалларни ташкил этиш орқали, тарбияланувчиларни Лига талаб этган кўринишда рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширади. 

Стадион билан боғлиқ ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштириб бўлингач, "Ғазалкент" клуби шаҳардаги стадионни Лига талаб этган кўринишга келтириш ишларини бошлайди. Инфратузилмани ривожлантириш йўлида клуб 12 миллиард сўм инвестиция киритишни режалаштирган. Барчаси режа бўйича давом этса, мавсумнинг иккинчи ярмига қадар стадион катта учрашувларни қабул қилиш учун тайёр бўлади. 

Шунингдек, клубнинг йиллик харажатлар сметаси Лига талаб қилган кўринишда тасдиқланган бўлиб, у ўз ичига бир қатор муҳим жиҳатларни қамраб олган. Клуб мавсумга тайёргарлик доирасида хорижий йиғинда иштирок этади, шунингдек, ёш футболчилар билан индивидуал ишлаш тизими хорижий мутахассислар томонидан йўлга қўйилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига "Ғазалкент" клубини ўз аъзолигига қабул қилиш масаласини Ижроия қўмита кун тартибига киритди. Эндиликда стадион ва футбол мактаби билан боғлиқ масалалар ўзаро ҳамкорликда амалга оширилади", – дейилади ЎзПФЛ хабарида. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
13 янв 20:36:26
Дилмурод
Футболга пул тиккандан кўра ўша пулларни бустонлиқ тумани йўлларига ишлатса яхши бўларди курорт зона дейдида йўллари сссрдан қолган. Нима қилиб беради футбол ғазалкентга ёки чорвоқдан ер сотадими хокимят. Ана исроф. Футболсиз хам юрганди..
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика