Алонсо "Реал" машғулотларининг бирида: "Болалар боғчасини бошқараман деб ўйламагандим!"
14 янв 15:16
Янгиликлар
Алонсо "Реал" машғулотларининг бирида: "Болалар боғчасини бошқараман деб ўйламагандим!"
Хаби Алонсо ва "Реал" футболчилари ўртасидаги келишмовчиликларнинг янги тафсилотлари маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, душанба куни мадридликлар бош мураббийи икки томонлама келишувга кўра лавозимини тарк этган эди.
Marca нашрининг ёзишича, Алонсо ва ўйинчилар ўртасидаги зиддият ноябрь ойидаёқ кўзга ташлана бошлаган. Машғулотлардан бирида испаниялик мутахассис жаҳл устида: "Мен болалар боғчасига мураббийлик қиламан деб ўйламагандим!" — дея хитоб қилган.
Қайд этилишича, Хаби анчадан бери футболчилар унинг машғулотлардаги, айниқса, тактика борасидаги талабларини бажармаётганидан ғазабланган.
Футболчилар эса, ўз навбатида, тактик машғулотларни ҳаддан ташқари оғир деб ҳисоблашган ва жуда кўп маълумот берилаётганидан шикоят қилишган. Нафақат бош мураббий, балки унинг ёрдамчилари ҳам ҳар бир деталга ўта синчковлик билан ёндашгани ва машғулот жараёнини кўпчилик назорат қилгани ўйинчиларга "ноқулайлик" туғдирган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар