UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Англия терма жамоаси футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  0 10:30Бугун "Барселона" қишки трансфер ойнасидаги илк футболчини таништиради  3 10:05Мбаппе Алонсонинг кетиши биринчи бўлиб муносабат билдирди  5 09:38Жамшид Болтабоев: “Таклифни иккиланмасдан қабул қилдим”  7 09:13ОКМК собиқ футболчиси фаолиятини "Насаф"да давом эттиради  2 08:46Фабрицио Романо "Реал"нинг эҳтимолий мураббийлари ҳақида фикр билдирди  2 08:20Исломбек Исмоилов "Нефтчи"даги норасмий дебютидан сўнг нималар деди?  12 07:52Расман. Италиялик футболчи фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради  4 07:26U-23 Осиё кубоги. Бугун бизни ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  13 03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  3 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  2 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  2 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  5 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  4

"ФарДУ" 2025 йилги мавсум уй учрашувларини "Истиқлол" стадионида қабул қилади Янгиликлар

"ФарДУ" 2025 йилги мавсум уй учрашувларини "Истиқлол" стадионида қабул қилади

Фарғона давлат университети футбол жамоаси 2024 йилги мавсумни Биринчи лигада муносиб ўтказиб, плей-офф ўйинлари якунига кўра фахрли 3-ўринни эгаллаганди.

Айни вақтда "ФарДУ" Про лига мусобақасида иштирок этиш учун Лига томонидан белгиланган талабларни бажариш устида ишламоқда.

Шундай талаблардан бири стадион масаласи эди. Фарғона давлат университетига қарашли стадионда ҳозирга қадар қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, эндиликда университет икки асосий масала — майдон чими ҳамда уни ёритиш масаласи устида ишламоқда. Бироқ бу ишни амалга ошириш вақт талаб этишидан келиб чиқиб, "ФарДУ" 2025 йилги мавсум уй учрашувларини Истиқлол стадионида қабул қилиш бўйича уч томонлама келишув имзолади.

Маълумот учун, Суперлига футбол клублари 25 декабрь санасига қадар стадион масаласини ҳал қилиши лозим. "ФарДУ" эса Суперлига жамоаси бўлмагани ҳолда биринчилардан бўлиб стадион масаласидаги келишувни Лигага тақдим этди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика