Мбаппе Алонсонинг кетишига биринчи бўлиб муносабат билдирди
13 янв 10:05
Янгиликлар
Мбаппе Алонсонинг кетишига биринчи бўлиб муносабат билдирди
"Реал" футболчиларидан Килиан Мбаппе биринчи бўлиб ишдан бўшатилган Хаби Алонсо билан хайрлашди.
"Бу қисқа вақт бўлди, лекин сиз билан ўйнаш ва ўрганиш мен учун жуда ёқимли эди. Ишонч учун раҳмат — сизни аниқ ғояларга эга ва футболни жуда яхши биладиган мураббий сифатида эслайман", - деб фикр билдирди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис жамоани 2025-йил ёзидан бери бошқариб келганди. Алонсо бошчилигида "Реал Мадрид" барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, 24 тасида ғалаба қозонган, тўрттасида дуранг ўйнаган ва олтитасида мағлуб бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар