UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  1 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  7 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  16 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур" Янгиликлар

"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"

"Пахтакор" ҳамда "Ал Райян" ўртасида ўтказиладиган ОФК Элит Чемпионлар лигаси 4-тур учрашувидан аввал қатарликлар устози Юнус Али иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Икки жамоа учун ҳам жуда катта аҳамиятга эга ўйин. Умид қиламанки, биз яхши натижа қайд эта оламиз ва ушбу мусобақадаги дастлабки уч очкони қўлга киритамиз. Биз дастлабки ўйинларда яхши ўйнадик, аммо мағлуб бўлдик. Саудия жамоаларига қарши ўйнаш осон эмас. Эртанги учрашувда ижобий натижа қайд этиш биз учун жуда муҳим", - деди Қатар жамоаси бош мураббийи Юнус Али.


"Эртага биз учун жуда муҳим учрашув ва умид қиламанки, биз яхши натижа қайд эта оламиз. "Пахтакор" жуда яхши жамоа. Биз эртанги учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик", - деди Абдулазиз Ҳатем.


- Жамоангиз дастлабки учрашувларда мағлуб бўлди. Ёмон натижалар жамоангиз кайфиятига таъсир қилдими? Жамоанинг ҳозирги ҳолати қандай?


- Биз дастлабки учта баҳсни Саудия жамоаларига қарши ўтказдик. Тан олайлик, улар билан рақобатлашиш анча қийин вазифа. Саудия клублари халқаро майдонда жуда яхши натижалар қайд этиб келишади, лекин шунга қарамай муносиб ўйин кўрсатдик, назаримда. "Ал-Аҳли" ва "Ал-Наср"ларга қарши яхши ўйнадик, бироқ аламли мағлубиятга учрадик. Жамоамда ўсиш кузатилмоқда ва биз ишлашда давом этишимиз керак. Натижа фақатгина вақт масаласи. Эртанги учрашувда дастлабки очколарни ишлаб олишни мақсад қилганмиз.


- Жамоангиз бир неча кун аввал Қатар чемпионатининг амалдаги ғолиби "Ал-Садд"га қарши ўйин ўтказди. Эртага эса "Пахтакор"га қарши баҳс. Қисқа вақт ичида иккита муҳим баҳсда иштирок этиш қанчалик қийин? Узоқ парвоздан сўнг жамоангизнинг жисмоний ҳолати қандай?


- Сиз айтиб ўтганингиздек "Ал-Садд"га қарши ўйин жуда оғир бўлди. Жисмоний ва руҳий томонлама. Мағлуб бўлганимизга қарамай, биз жуда яхши ўйин ўтказдик ва кўплаб имкониятларга эга бўлгандик. Орадан тўрт кун ўтди. Тўрт кун тўлиқ тикланиб олиш учун етарлича бўлди деб ўйлайман.


- "Пахтакор" айни дамда жуда ёмон натижалар қайд этмоқда ва муваффақиятсиз мавсум ўтказмоқда. Жамоанинг маҳаллий чемпионатдаги ишлари юришмади. ОЧЛдаги сўнгги иккита учрашувни эса сафарда ўтказди ва иккита дуранг қайд этди. "Пахтакор" жамоасини қанчалик ўрганиб чиқа олдим деб ўйлайсиз? Жамоанинг ҳозирги кундаги муаммоларидан хабардормисиз?


- "Пахтакор" ҳозирги кунда яхши ҳолатда эмаслигини биламан, лекин жамоа ўз уйида ўйнайди. Аввалроқ таъкидлаб ўтганимдек, икки жамоа учун эртанги учрашув жуда муҳим. Рақибимиз сафида индивидуал тарафлама кучли футболчилар бор. Қийин ва курашларга бой баҳс бўлиши аниқ.


- Рақиб бош мураббийи "Ал-Райян" шу кунга қадар ОЧЛда биз тўқнаш келган энг жиддий рақиб бўлади, деб айтди. Сизнинг жамоангиз эса дастлабки учрашувларда Осиёнинг энг кучли жамоаларига қарши ўйнади. "Пахтакор" клуби "Ал-Райян" тақвимидаги энг осон рақибми?


- Йўқ. Бундай дейиш нотўғри. Жамоалар қандай ҳолатда эканлигини фақатгина майдонда билиб оламиз. "Пахтакор" ҳозирги кунга қадар яхши натижалар қайд этмагандир, аммо бунинг катта аҳамияти йўқ. Ўзбек клублари ўз уйида ўйнаётганида, барча жамоалар учун катта муаммо туғдиради. Осиё Элит Чемпионлар лигаси янги мусобақа ва ушбу мусобақада осон рақибнинг ўзи йўқ.


Абдулазиз Ҳатемга


- "Ал-Райян" жамоаси мусобақа жадвалининг энг қўйи поғонасида. Эртанги учрашув натижаларига кўра жамоа сўнгги поғонани тарк эта оладими?


- Ҳа. Эртанги тўқнашувда очколарни қўлга киритиш биз учун жуда муҳим. Сабаби биз мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилаб олишимиз керак. Биз яхши тайёргарлик кўрдик ва эртага икки жамоа учун ҳам қийин бўлади.


Абдулазиз Ҳатемга


- Ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга сафар қилади. Сиз Қатар миллий терма жамоаси аъзосисиз. Қатар - Ўзбекистон баҳсидан ўн кун аввал "Пахтакор"га ўйнаётганингиз терма жамоада қўл келиши мумкинми? Икки мамлакат терма жамоалари баҳси ҳақида гапириб ўтсангиз? "Пахтакор" сафида Ўзбекистон терма жамоасининг бир нечта футболчилари тўп тепишидан хабарингиз бор.

- Биринчи навбатда мен эртанги учрашув ҳақида ўйлаяпман. Эртага ғалаба қозониб олайлик, кейин эса терма жамоа ҳақида ўйлашим ва фикр юритишим мумкин. Ўзбекистон терма жамоаси ва клублари билан биринчи маротаба тўқнаш келаётганимиз йўқ. Ўзбекистонлик жамоаларни жисмоний жиҳатдан бақувват деб айта оламан.


- "Пахтакор" бош мураббийи Осиё Элит Чемпионлар лигасида томошабоп футбол намойиш этиш қийин эканлигини айтди. Эртага жамоангиз рақибга қандай ўйин таклиф қилиши мумкин? Эртага стадионга ташриф буюрадиган мухлислар ҳужумкор ва очиқ футбол кўришлари мумкинми ёки натижа муҳимроқми?

- Икки жамоа ҳам натижа сув ва ҳаводек зарур. Насиб қилса, эртага биз ғалаба қозонамиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика