Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди

Alisher Ostonov
8 мар 2026
Саудия Арабистони Про лигаси 25-тур доирасидаги "Ал Насср" — НЕОМ ўйини бўлиб ўтди.

"Ал Насср"нинг устунлиги билан ўтган ўйинда 90+5 дақиқада Муҳаммад Симакан (Жоау Феликс — ассист) томонидан урилган гол баҳс тақдири ҳал қилди. Қайд этиш керакки, мезбонлар юлдузи Криштиану Роналду ушбу ўйинда жароҳати сабаб иштирок эта олмади.

"Ал Насср" Саудия Арабистони чемпионатида 25-турдан сўнг 64 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда бормоқда, иккинчи ўриндаги "Ал Аҳли" 62 очкога эга. Учинчи ўриндаги "Ал Ҳилол" ҳисобида 61 очко бор.


8 мар 2026, 00:00
Al Nassr — NEOM SC
1 – 0
Тугади






Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia