

Янги мавсум тайёргарлиги доирасида Қарши давлат университетининг "Лочин" ҳамда Бухоро давлат университетининг "БухДУ" жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
"БухДУ" стадионида ўтказилган мазкур баҳсда Қаршининг "Лочин" клуби футболчилари устунлик қилиб, 4:2 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Мазкур жамоаларнинг ҳар иккиси ҳам янги мавсумда Про лигада иштирок этади. Мусобақанинг 1-тур баҳсларида "Лочин" жамоаси сафарда "ТерДУ"га қарши майдонга тушса, "БухДУ" клуби "Ғазалкент" жамоаси меҳмони бўлади.






