БУМ! Рамос ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтмоқда. У энди Роналду ва Бенземага қарши ўйнайди
29 авг 2024 17:35
Янгиликлар
БУМ! Рамос ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтмоқда. У энди Роналду ва Бенземага қарши ўйнайди
Тажрибали ҳимоячи Серхио Рамос фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.
Футболчи яқин соатлар ичида "Ал Оруба" билан шартнома имзолайди. Саудия Арабистони клуби ўтган мавсум иккинчи лигада иштирок этиб, биринчи лигага йўлланмани қўлга киритганди. Жорий мавсум 2-турдан кейин жамоа ҳали очко жамғаргани йўқ.
38 ёшли Рамоснинг Европадаги охирги клуби "Севилья" эди. Серхионинг яна бир собиқ жамоаси ПСЖ ярим ҳимоячиси эса "Барселона"га ўтиши мумкин.
Маълумот учун, "Ал Оруба" ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Рубин Хебайнинг собиқ клуби саналади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар