UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  6 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  23 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  225 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Суперлига. "Қизилқум" ва "Локомотив" қарама-қаршилигида нурсиз дуранг қайд этилди Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" ва "Локомотив" қарама-қаршилигида нурсиз дуранг қайд этилди

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Локомотив" учрашуви якунланди.

Суперлига

4-тур

Қизилқум

Суперлига. 4-тур

29/03/2024, 19:15

0
:
0
Тугади

Локомотив

45'
90'
46'  Шаҳзод Раҳматуллаев (Муҳаммадали Ғиёсов)
65'  Шерзод Файзиев (Даврон Анваров)
69'  Сардор Абдунабиев (Жасур Ҳакимов)
79'  Иван Рогач
84'  Иван Булатович (Собит Синдаров)

"Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 

29 март. "Марказий" стадиони. 19:15

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов  

Қанот ҳакамлари: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов   

Захира ҳаками: Найим Қосимов

VAR: Рустам Лутфуллин

AVAR: Элнур Дониёров 

Назоратчи: Константин Смирнов  

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Қизилқум": 12.Робертс Озолс, 8.Гиорги Кухианидзе, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 22.Шаҳзод Раҳматуллаев (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 46), 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов (с), 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 37.Шерзод Файзиев (7.Даврон Анваров, 65), 71.Жамолиддин Убайдуллаев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев.

Захира: 1.Ҳумоюншох Сайётов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 24.Абдухолиқ Турсунов, 28.Акмал Музаффаров, 29.Салоҳиддин Турсунов, 79.Диёр Рахматиллоев. 

"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 7.Сардор Абдунабиев (15.Жасур Ҳакимов, 69), 8.Дамьян Крайишник, 10.Иван Булатович (27.Собит Синдаров, 84), 14.Дилшод Комилов, 17.Санжар Турсунов (с), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 55.Анзур Исмоилов.

Захира: 16.Данил Бакланов, 32.Суҳроб Султонов, 6.Шерзод Комилов, 11.Иззатилла Абдуллаев, 23.Жаҳонгир Ҳошимбоев, 70.Абубакрризо Турдиалиев, 77.Лазиз Мирзаев.

Огоҳлантириш: Иван Рогач (79).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. Зарбааа! Муҳаммаданас Ҳасановнинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди. 

84. "Локомотив"да ўзгариш: Булатович ўрнига Синдаров туширилди. 

79. Иван Рогач қўполлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

73. Иккинчи таймда "темирйўлчилар" фаолликни оширишди, аммо навоийликлар ҳам бўш келишгани йўқ. 

69. "Локомотив"да ўзгариш: Абдунабиев ўрнига Ҳакимов баҳсни давом эттиради. 

65. "Қизилқум"да алмаштириш: Файзиев ўрнига Анваров ўйинга қўшилди.  

59. "Локомотив" позицион ҳужум амалга оширишга уринмоқда. 

55. Зарбааа! Абдуллоҳ Йўлдошевнинг кучли зарбаси сал ноаниқ кетди. Тўп дарвоза тўридан жой олишига оз қолди.  

51. "Локо" мураббийлар штаби ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди. Уларга тартибни сақлаб ўтириш уқтирилди. 

46. "Қизилқум"да ўзгариш: Раҳматуллаев ўрнига Ғиёсов майдонга тушди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:0. Танаффус!

45+2. Зарбаа! Крайишнинг олисдан йўллаган зарбасидан сўнг Озолс тўпни эгаллашда қийналмади. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

38. Раҳматуллаевнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

36. Акаки Шулая ўнг қанотдан олдинга бориб, ичкарига пас узатмоқчи бўлди, аммо Дилшод Комилов бунга йўл қўймади, корнер.  

33. Крайишник майдон марказида Кухианидзе томонидан қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолинди. 

27. Азизбек Усмонов фоль ишлатиб, Крайишникни  тўхтатиб қолди. 

22. "Қизилқум" позицион ҳужум бошламоқда. Навоийликлар ҳозирча ўзаро паслашиш билан банд. 

14. Зарба! Кухианидзенинг кучли зарбасидан сўнг Абдужалилов тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо ҳимоячи жонбозлик кўрсатиб, хавфнинг олдини олди. Сал ўтиб ҳакам офсайд қайд этди. Тўп Кухианидзега келгунига қадар офсайд кузатилган экан. 

12. Санжар Турсунов бу гал Азизбек Усмонов билан тўқнашди. Жарима зарбаси белгиланди. 

9. Шерзод Файзиев Санжар Турсуновга нисбатан қўполлик ишлатди. Жиддий тўқнашувда лат еган Турсуновга тиббий ёрдам кўрсатилди.  

6. "Локо" бурчак зарбасига эга бўлди. Ошириб берилган тўпни Анзур Исмоилов дарвозага йўналтиришга уринди, дарвозабон қийинчиликка дуч келмади. 

3. Ўйин темпи юқори. Бугун жамоалар бир-бирларига жанговар ўйин таклиф этишлари аниқ эди ўзи. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:15 да старт олади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика