UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  6 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  5 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  7 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1

Алиризо Жаҳонбахш: "Осиё кубоги Эрон учун доим муҳим бўлган. Бу галги мусобақадан кўп нарса кутяпмиз" Янгиликлар

Алиризо Жаҳонбахш: "Осиё кубоги Эрон учун доим муҳим бўлган. Бу галги мусобақадан кўп нарса кутяпмиз"

Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Эрон ва Фаластин (4:1) учрашувидан сўнг эронлик футболчи Алиризо Жаҳонбахш Championat.asia кичик интервью берди.

- Осиё кубоги ҳақида нималар дея оласиз? Эрон терма жамоасининг ушбу мусобақадаги мақсади қандай?

- Бу галги мусобақадан кўп нарса кутяпмиз. Осиё кубоги Эрон мамлакати учун ҳар доим энг муҳим турнирлардан бўлган. Доим энг юқори натижани кўзлаганмиз. Биздаги кучли футболчилар ва ҳозирги авлоддан келиб чиқиб, катта натижаларни мақсад қилганмиз. Мусобақа стартидан олдин турнирни яхши бошлашимиз шарт эканини билардик. Бугун ажойиб ҳаракат қилдик, деб ўйлайман. Осиё кубоги ҳали узоқ давом этади, кўп ўйинлар ҳали олдинда. Биз етарли тажриба ва сифатга эгамиз. Буёғига ўйинлар қийинлашиб кетаверади. Кўп нарсани орзу қиляпмиз. Умид қиламанки, ўйлаган натижамизга эришамиз. 



- 2019 йилги Осиё кубоги Эрон учун бироз омадсиз якунланган. Бу сафар Эрон ўша хатоларни тўғрилаб, мусобақа чемпиони бўлишига қанчалик ишонасиз?

- Ҳа, ўша мусобақада биз омадсизликка учрагандик. Ярим финалда Японияга имконият бой берилгани эсимда. Бу мусобақада ҳам аввалгидек иштиёқдамиз ва катта мақсадларни кўзлаганмиз. Биринчи ўйин ҳар доим қийин, аммо биз ўйиндан ўйинга яхшироқ ҳаракат қилишга интиламиз. Осиё кубогида узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз. Терма жамоанинг ҳозирги авлодидан умидлар катта. Биз бу орзулар ушалишига ишонамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика