UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20"Реал" Саудия Арабистонида ўйнаётган футболчини сотиб олмоқчи   0 16:56"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 16:30"Барселона"нинг Ольмо бўйича таклифи "Лейпциг"ни қониқтирмади  2 16:05"Дўстлик" энди рақибларини "Пахтакор" стадионида қабул қилади  6 15:44"Биз Испаниядан кучсиз эмасдик" — Аббос Файзуллаев  18 15:22"Фулхэм" "Арсенал" футболчиси бўйича таклиф билан чиқди  2 14:59"Манчестер Сити" Хулиан Альвареснинг нархини белгилади  3 14:36"Рома" янги стадион лойиҳасини намойиш этди  1 14:13Алексис Санчес "Удинезе"га қайтиши мумкин  2 13:49"Нефтчи" ва "Навбаҳор"га ўрнатилган тақиқ кучида қолди. Ушбу клублар ёзги трансфер ойнасида хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди   16 13:25Савич Туркия топ-клубига ўтди  1 13:02Клублар ўртасидаги ЖЧнинг 32 иштирокчисидан 29 таси аниқ!  11 12:39"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади" — Испания олимпия термаси устози  21 12:15"Челси" Испаниядан дарвозабон топди  2 11:49Расман: Мусса Диаби – "Ал Иттиҳод" футболчиси  1

U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон гуруҳни мағлубиятсиз тугатди. Туркманистон эса иккинчи ўринда Янгиликлар

U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон гуруҳни мағлубиятсиз тугатди. Туркманистон эса иккинчи ўринда

U-23 Осиё Кубоги "А" гуруҳи 3-тури доирасидаги тўқнашуви дуранг билан якунланди.

Қарши. "Марказий" стадиони. Ўзбекистон – Эрон 1:1

Голлар: Отабек Жўрақўзиев (Диёр Холматов) 22', Аря Юсуфи 62'

Бош ҳакам: Аҳмад Абубакар Ал Каф (Уммон)

Қанот ҳакамлари: Абубакар Ал Амри, Рашид Ҳамид Ал Гаити (иккиси – Уммон) 

Тўртинчи ҳакам: Ким Хигон (Жанубий Корея)

ВАР: Ҳанна Хаттоб (Сурия)

АВАР: Ким Ву Сун (Жанубий Корея)

Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 4.Абубакр Ризо Турдиалиев, 6. Жалолиддин Содиқов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 13. Элдор Бегимов, 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Одилбек Абдумажидов, 16.Шаҳзод Тоиров, 17.Диёр Холматов, 20.Русланбек Жиянов, 22.Алишер Одилов (19.Ҳусайн Норчаев 53')

Захира: 1.Абдувоҳид Неъматов, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Достон Турсунов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожимат Эркинов, 8.Иброҳим Ибрагимов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10.Жасур Жалолиддинов, 18.Алибек Давронов, 23.Абдурауф Бўриев

Эрон: 22.Парса Жафари, 2.Маҳди Ҳошимнажод, 3.Милад Кор, 4.Саман Фаллаҳ, 7.Муҳаммад Ходабандехло, 10.Ёсин Салмони, 13.Муҳаммадмаҳди Аҳмади, 14.Амир Жафари Сеигхалани, 16.Муҳаммад Горбани, 18.Алиризо Ходаеи, 23.Аря Юсуфи

Захира: 1.Ризо Какхсаз, 12.Паям Парса, 5.Амин Хазбави, 8.Муҳаммадҳуссайн Заввари, 9.Амирали Содиқи, 11.Аҳмад Шариатзода, 15.Муҳаммадҳуссайн Исломи, 17.Ёдгор Рустами, 19.Билол Арази, 20.Али Калмарзи Сабет

Огоҳлантиришлар:

Гуруҳдаги якуний ҳолат:

90+6. Ўйин тугади! Дуранг. Туркманистон ва Ўзбекистон кейинги босқичда! Эрон учун эса мусобақа якунланди!

90+4. Хавфли вазият! Эронликлар дарвоза устунимизни нишонга олишди.

90. Ўйинга олти дақиқа қўшиб берилди.

90. Эронликлар жарима майдончамизга тўпни хаводан узатишди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

Стадионга 19876 нафар мухлис келгани маълум қилинди. 

83. Ҳакам ВАР орқали Эрон дарвозаси томон эҳтимолий пенальтини текширди. Ўйин давом этади, ҳакам пенальти йўқ деб топди.

80.  Ҳусайн Норчаевга нисбатан майдон марказида қўполлик.

79. Эрон таркибида ўзгариш. 

77. Эронлик Амирали Содиқи узоқ масофадан зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

76.  Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

62.  Майдонга Жалолиддинов, Эркинов ва Хамралиевлар туширилди. Холматов, Жиянов ва Тоиров майдондан олинди.

63. Рақибларнинг голи ВАР орқали кўриб чиқилди ва ўйин қоидаси бузилмагани тасдиқланди. Дарвозабон ўз ўрнида.

Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Аря Юсуфи дарвозага тўғрилаб юборди! 

62. ГОЛ. Эрон термаси ҳисобни тенглаштирди!

56. Ёсин Салмони жарима майдончасига кириб бориб дарвозага зарба берди, Назаров қайтарди, қайтган тўпга Муҳаммад Горбани зарба берди, уни ҳам Владимир оёқлари билан қайтариб юборди.

Қаршидаги Марказий стадион айни дамда

54. Ўйин темпи юқори эмас. 

48. Эрон термаси бўлимни яхши бошлади. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум муваффақиятсиз якунланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+3. Ўйиннинг дастлабки 45 дақиқаси якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Русланбек Жиянов яна олдинга ўтди, бироқ яна вазият гол билан якунланмади.

39. Отабек Жўрақўзиевнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди.

33. Жўрақўзиев ва Одилов навбатма-навбат дарвоза томон боши билан зарба берди, уларни эса Жафари қайтариб юборди.

28. Гол ўтказиб юборганларидан сўнг эронликлар янада фаоллашди.

Жасур Жалолиддинов ва Отабек Жўрақўзиевдан беқиёс рақс

Чап қанотдан ҳаволатиб узатиб берилган тўпга Отабек Жўрақўзиев боши билан зарба берди ва гол урди!

22. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Ўзбекистон ҳисобни очди!

17. Маҳди Ҳошимнажоднинг ўнг қанотдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

13. Амир Жафари Сеигхаланининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини посбонимиз ушлаб олди.

12. Ўйин анчагина сокин ўтмоқда. Ҳар икки терма жамоа аъзолари ҳам эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

7. Жиянов катта тезликда олдинга ўтди, жарима майдончаси ичига киришда рақиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

2. Русланбек Жияновга ажойиб тарзда пас узатиб берилди, у тўпни ўзига ўнглаб олиб дарвоза томон зарба берди ва тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

1. ЎЙИНГА СТАРТ БЕРИЛДИ!

Терма жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув 22:00 да бошланади.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика