Шоҳмалик Комилов ижара асосида «Динамо»га ўтди
22 янв 2022 13:01
Янгиликлар
Шоҳмалик Комилов ижара асосида «Динамо»га ўтди
Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.
Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, «Динамо» жамоаси сафига «Насаф» ярим ҳимоячиси Шоҳмалик Комилов келиб қўшилди.
«Динамо» 21 ёшли футболчини «Насаф»дан бир йилга ижарага олди. Комилов 2022 йилги мавсумни Самарқанд жамоасида ўтказади.
Маълумот учун, Шоҳмалик Комилов 2021 йилги мавсумда Суперлигада 18 учрашувда 2та гол, Ўзбекистон кубогида эса 7 ўйинда 2та гол, ОФК кубогида 6 баҳсда 2та голга муаллифлик қилган. Жами 2021 йилдаги 31 учрашувда ўз ҳисобига 6та гол киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар