UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  9 16:09Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг жавоб баҳсида ЎзСҚБ билан ўйнамоқда  0 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  2 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  10 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   3 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  2 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0

Рўзиқул Бердиевга қандай жазо берилди? Баҳодир Насимовгачи? Янгиликлар

Рўзиқул Бердиевга қандай жазо берилди? Баҳодир Насимовгачи?

Октябрь ойи Суперлига чемпионини аниқлаб беришдан ташқари, футбол ичида бир қатор мунозараларни ҳам келтириб чиқарди.

Баъзилар "куракда турмайдиган" фикрлари орқали кун мавзусига айланган бўлса, кимлардир майдонда тартибсизлик чиқишига сабабчи бўлди. Табиийки, ЎзПФЛ можароли вазиятларнинг барчасини тегишли қўмиталарга оширганди. Лекин якуний қарорлар ҳанузгача эълон қилинмади.

"Championat.asia" таҳририяти бу масалага ойдинлик киритишга уриниб кўрди. Бизга маълум бўлишича, Coca-Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (1:1) учрашуви давомида Регламентга зид бўлган қатор ҳатти-ҳаракатлари билан ажралиб турган Рўзиқул Бердиев 2 ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон кубогининг чорак финал босқичида Жиззахда ўтказилган ўйин якунида оммавий жанжал содир бўлганини биласиз. Мазкур баҳсдаги ноўрин ҳаракатлари учун 3 кишига нисбатан дисквалификация чораси қўлланилган.

Тартиб-интизом қўмитаси Улуғбек Бақоев, Баҳодир Насимов ("Сўғдиёна") ва Умарбек Эшмуродовни ("Насаф") 2 тадан учрашувга четлаштирилган.

Шунингдек, юқорида номи келтирилганларнинг барчаси жаримага тортилгани айтилмоқда. Ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот топа олмадик.

Бундан ташқари, Питер Хюстра ва Жасур Ҳасановга Этика қўмитаси томонидан огоҳлантириш берилган. Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" устози Суперлига 23-тур ўйинидан кейин Жиззахдаги майдон ҳақида ўз фикрларини билдирган. "Сўғдиёна" етакчиси эса унга қўпол тарзда жавоб қайтариб, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ўхшатишдан фойдаланган эди. Аввалроқ Микаэл Секейранинг жаримага тортилгани айтилганди.

Мақола: "Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди 

Муаллиф :
Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика