Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"
11 янв 02:12
Янгиликлар
Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"
– Собиқ жамоангизга қайтганингиз билан табриклаймиз. Бошқа таклифлар бормиди?
– Қайтганимдан хурсандман. "Локомотив"нинг чемпион бўлган таркиби қайта шаклланаётганидан хурсанд бўлдим.
– Тайёргарлик жараёни қандай ўтмоқда?
– Йиғинни Тошкентда бошладик. 28-январга қадар шу ерда бўламиз. Сўнгра Туркияда назорат ўйинларида иштирок этамиз.
– Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Сизлар эса ўзаро ўйинга кўпроқ урғу қаратаётгандек таассурот қолдирдингизлар.
– Мураббийнинг ўз режалари бор. Бу исботини топган. Бунинг тўғри ёки нотўғрилигини мавсум давомида билиб оламиз.

– Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?
–Бу йил "жанг" бўлади деб ўйлайман, лекин ҳамма жамоанинг даражаси деярли бир хил. Тўғри, бир-икки клуб нисбатан кучли бўлиши мумкин, қолган жамоалар эса, менимча, бир хил даражада. Чемпионат қизиқарли ўтади.
– Жаҳон чемпионати қуръасига муносабатингиз қандай, Ўзбекистон гуруҳдан чиқа оладими?
– Бу мундиалга қандай тайёргарликка боғлиқ. Терма жамоа май ойида йиғилар экан. Жароҳатлар кам бўлиши керак. Бизда гуруҳдан чиқиш имконияти мавжуд деб ўйлайман. Футболчилар яхши савияда ўйнашмоқда.
– Демак, номлар фақат қоғозда.
– Бир ҳақиқатни айтишим керак, гуруҳдаги рақиблар бизни менсимасдан майдонга чиқади. Чунки биз дебютантмиз, шу боис бизга қарши катта тайёргарлик кўришмайди. Бу жараён бошимиздан ўтган. Ҳар томонлама тайёргарликсиз майдонда яхши ўйин намойиш этиш қийин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар