UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  1 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  26 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18

Питер Хюистра Жиззахдаги мағлубиятдан кейин ёрилди: "Бундай майдонга итларни ҳам сайрга олиб чиқишмайди! Сифатли футбол қани деб сўраманг! "Сўғдиёна" биздан кучли деб ўйламайман" Янгиликлар

Питер Хюистра Жиззахдаги мағлубиятдан кейин ёрилди: "Бундай майдонга итларни ҳам сайрга олиб чиқишмайди! Сифатли футбол қани деб сўраманг! "Сўғдиёна" биздан кучли деб ўйламайман"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида қатнашди.





"Бугун таркибни аниқлаш борасида қийинчиликка дуч келдик. МТЖдан жароҳат билан қайтганлар бор эди, ОТЖга чақирилган футболчилар бор ва йўқотишларимиз катта бўлгани боис қайдномага ёш футболчилар ҳам киритилди. Бугун ёшлар "Сўғдиёна"га қарши баҳсда яхши ўйнашди деб ўйлайман. Хурсанд қилган жиҳат жуда яхши бўлмаган майдонга қарамай биз ердан узатмалар бериб, бир неча марта чиройли комбинациялар ташкил қила олдик.

Бугун менга ёқмаган икки жиҳат бўлди. Биринчиси, адашмасам икки тур олдин шу ҳакам Қўқондаги ўйинни бошқариб борганди. Уч турда иккинчи марта бир ҳакамнинг "Пахтакор"нинг сафардаги ўйинига тайинланганини тушунмадим.

Иккинчиси жуда ҳам ёмон майдон. Бу шунчаки ёмон эмас, жуда ва жуда майдон! Ўхшатишимиз қўпол чиқар аммо Нидерландияда бундай майдонга итларни ҳам сайрга олиб чиқишмайди! Мухлислар биринчи ва учинчи ўриндаги жамоалар иштирокидаги ўйинда чиройли футбол кўрмадик деб эътироз билдириши мумкин, лекин аввал майдонга боқиш керак. Сифатли футбол нега бўлмаганини майдон айтиб турибди. Майдон бўлмаса ҳеч қачон сифатли футбол ва футболнинг ўсиши бўлмайди! Умид қиламанки бу борада ишлар амалга ошириб борилади.

"Сўғдиёна" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман. Улар ҳам ўз вазифаларини бажариш учун курашишмоқда.

Бизнинг олдимизда ҳам учта ўйин бор, чемпионликни қўлга киритиб бўлдик ва энди ёшларга кўпроқ имконият берамиз. Кейинги ўйинларгача жароҳат олганлар сафга қайтишади, бундан ташқари U-23 саралашида иштирок этган футболчиларимиз ҳам таркибимизга қайтишади. Халқаро мусобақалар ёш футболчиларга тажриба мактаби бўлади", - деди Питер Хюистра.

- Ўзбек ҳакамлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳакамлик умумий даражада ёмон эмас. Ҳозир VAR бор, негадир ҳамма ўйинда ҳам бу иштилмайди. Бугунги ўйинда ҳам VAR бўлганида Матичнинг голи ҳисобга олинган бўларди. VAR ҳар бир ўйинда ишлатилиши керак эди. Ҳакам мухлисларнинг реакциясига боғланиб қолди, мезбон футболчилари майдонга йиқилса мухлислар таъсири остида ҳакам жарима тўпларини бериб ташлади.

Майдонлар ҳақида ҳам гапирмоқчи эдим, майдонлар Суперлига юзи ҳисобланади. Буни ҳал қилиш керак эди. Ўтган мавсум майдонлар ҳолати яхши эди, аммо бир йил ичида нима бўлди-ки биз охирги пайтларда сафарда фақат ёмон майдонда ўйнаяпмиз. Агар мен ишлаётган клубда шундай майдон бўлганида ўзимни ноқулай ҳис қилган бўлардим. Яхши майдонлар иқтидорли футболчиланинг ўсиб боришига ёрдам беради. Бундай майдонларда ёш футболчилар ўсмайди.

"Турон" мисолида бир гапни айтмоқчиман, улар барча шароитларни яратишган, майдони ҳам ажойиб. Бу жамоа нега кўп очко жамғармаяпти биласизми? Сабаби улар сафарга боришади ва ёмон майдонда ўйнашади.

- "Пахтакор"нинг бугунги мағлубияти иштиёқ йўқлиги билан боғлиқми?

- Иштиёқ билан муаммо йўқ эди. Йигитлар мен кутганидан кўра яхшироқ ўйнашди. Ҳимоя марказида икки ёш футболчи тандеми ўйнади: Чобанов-Азмиддинов. Чобановнинг қизил карточка олгани ёмон бўлди. Ўша вазиятда бу жазо анчагина ошириб юборилганди деб ўйлайман.

- "Пахтакор" чемпион бўлиб бўлди, кейинги учта ўйинда мукофот пулларидан ташқари яна қандай мотивация бўлади?

- Менинг жамоамдаги футболчилар шунчаки футболни севишади. Шу боис ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйинларда ҳам улар майдонга тушиб чиройли футбол намойиш этишга уринишади.

- "Сўғдиёна" бу мавсум "Пахтакор"га қарши икки марта ўйнади: битта ғалаба ва битта дуранг қайд этди. Нима деб ўйлайсиз Жиззах клуби қайси жиҳати билан кучлилик қилди?
- "Сўғдиёна" биздан кучли деб ўйламайман. Мусобақа жадвали буни айтиб турибди, кўпинча шундай бўлади қайсидир ўйинда кучли ўйнасанг ҳам юта олмаслигинг мумкин. Кубокда ҳам "Сўғдиёна" билан тўқнаш келишимиз мумкин. Агар шундай бўлса кучлилигимизни кўрсатишга уринамиз.

- Шароф Муҳитдинов ОЧЛда ажойиб ўйнади, аммо Суперлигада кўпинчи захирада қолиб кетди.

- Шунчаки ярим ҳимоямизда рақобат кучли, шу боис барча футболчиларга имконият бердик. Баъзида Шароф чап қанот ҳимоясида ҳам фойдаландик. Унинг универсаллиги устун жиатларидан бири.

- Бугун Черан ва Анзур Исмоилов нега захирада қолиб кетди?

- Иккаласида ҳам жароҳат бор эди. Уларнинг майдонга тушмаслиги ўйиндан олдин маълум эдик, шунчаки ёшларга маслаҳат беришлари учун Жиззахга олиб келгандик. Тажрибали футболчилар мураббийлар каби ўйлашади ва ёшларга ёрдам беришади.

- "Сўғдиёна" иккинчи ўринга лойиқми?

- Албатта, агар сен жамғарган очколаринг иккинчи ўринга етарли бўлса демак сен лойиқсан. Баъзида "Насаф", баъзида "Сўғдиёна" жуда ҳам яхши ўйнади. Сўнгги турларда "Сўғдиёна" "Насаф" билан ўзаро ўйнайди ва қизиқарли ўйин бўлади.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика