UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  0 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  3 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   12 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  15 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Манчестер Сити"га имкониятни бой берди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Манчестер Сити"га имкониятни бой берди

АПЛ 11-тур доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" ўйини бўлиб ўтмоқда.

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:2

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделёф, Байи, Шоу, Фред, Бруну Фернандеш, Мактомини, Роналду, Гринвуд.

"Манчестер Сити": Эдерсон, Уокер, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Гюндоган, Бернарду Силва, Родри, де Брюйне, Фоден, Габриэл Жезус.


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Манчестер Сити"га имкониятни бой берди.

Фотиҳа қилинг энди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб беилди.

88. Жезус жарима майдонида йиқилди, ҳакам бурчакни кўрсатди, аслида тўп Габриэлдан чиқиб кетганди.

87. Стоунзнинг чап оёқда йиқилаётиб зарба йўллашга улгурди, зарба ноаниқ.

86. Канселу бурчак зарбаси ишлаб олди.

81. ЗАРБА! Фоден чап қанотдан олдинга бориб, дарвозанинг узоқ бурчагига кучли зарба йўллади, гол бўлишига саааал қолди.

81. Нидерландиялик футболчи ўйинга тушишини қўполлик билан бошлади.

80. Ван де Бек Фред ўрнига майдонга тушди.

77. "Юнайтед" ўз жарима майдонига қамалиб қолди. Эдерсон ухлаб қолмадимикан.

76. Де Брюненинг зарбаси ўзи ўйлаганидек чиқмади.

73. Шоунинг аҳволи яхши эмасга ўхшади, унинг ўрнига Теллес майдонга тушди.

68. Шоуга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Йигитлар, бунақаси кетмайди

67. МЮда ўзгариш: Гринвуд ўрнига Рэшфорд ўйинга қўшилди.

66. Гюндоган қулай вазиятга эга бўлди ва зарба йўллади, тўп дарвозанинг ён томонига тегди.

65. "Юнайтед" осмонида ёмғир ёғмоқда.

62. Гюндоган МЮга учинчи совғани тақдим этишига бир баҳя қолди. Бурчак тўпи ишлаб олди меҳмонлар.

59. Гринвуд чап оёқда зарба йўллади, бироз ноаниқ.

58. Роналдуни ватандоши Бернарду "чопди" ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

53. Уокер Санчодан осонликча тўпни олиб қўйди.

48. Канселу Гринвудни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Санчо дастлабки антигол муаллифи Байининг ўрнига майдонга тушди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.

45. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бернарду Силва! Биринчи бўлим трагедияси... Португалиялик футболчи ўзи бошлаган ҳужумни ўзи якунлади. Канселунинг узатмасига Бернарду охиригача интилди ҳамда ўткир бурчакдан дарвозага йўллади. Тўп шўрпешона Де Хеага тегиб, тўр томон йўл олди.

Биринчи бўлим статистикасини "Ўқинг, фақат йиғламанг" деб номлаймиз шекилли...

40. ЗАРБА! МЮда зарба берадиган битта футболчи бор, у ҳам бўлса Роналду. Бироқ яна офсайд қайд этилди.

39. "Манчестер Юнайтед" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди.

"Манчестер девори"нинг қулаши

34. Де Хеанинг сейвларини санашга улгуролмаяпман, бекор юрган "Юнайтед" футболчилари ёрдам беришмасмикан?

33. "Манчестер Юнайтед" иккинчи автоголни уришга жуда яқин келди. Чап қанотдан оширилган узатмани Линделёф ўз дарвозасига тўғрилаб қўймоқчи эди, Де Хеа тўпни қайтариб, уялмайсиларми деди.

29. ДЕ ХЕА! "Сити"нинг кетма-кет икки хавфли ҳужумини қайтарди.

26. Роналду барибир зарба бериш йўлини топди. Чап қанотдан оширилган пасни Криш чап оёқда тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Эдерсоннинг қийинчилик билан қайтарган тўпини Гринвуд йўққа чиқарди.

22. "Манчестер Юнайтед"да оддий пасларда хатолар кузатилмоқда. Рўзиқул Бердиев бу жамоанинг мураббийи бўлгандаям, эҳтимол, манкунианлар яхшироқ ўйнарди.

21. Тўп энди Роналдуга келганда офсайд қайд этилди, шунақаям бешавқат бўладими ҳакам.

20. Тўпни назорат қилиш бўйича кўрсаткич: 25-75. Мезбонларга тўп тушса, расмга олиб қўйиш керак.

19. Фоден шеригини тушунмади, яна бир имконият кўкка совурилди.

16. "Шаҳарликлар" мактаб футболчилари ўйнайдиган "кучукча" машқини амалга оширмоқда. Ўртада "Юнайтед" футболчилари.

15. Фоденни "қулатишди". Стандарт вазият юзага келди.

14. Фоденга узатма бироз ноаниқ бўлди, акс ҳолда Филда қулай имконият юзага келарди.

11. Брунуга нисбатан қўполлик ишлатилди.

8. АВТОГОЛ! Канселунинг чап қанотдан узатмасини Байи дарвозага жойлаб қўйди.

6. Магуайр бош билан ажойиб зарба йўллади, бироз ноаниқ.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика