UZ

Сўнгги янгиликлар

08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  0 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  0 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  0 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  1 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  27 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  10 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  3 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  5 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  23 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  16 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  2

Терма жамоа. Малайзия мағлуб қилинган баҳсда кимлар дебют қилди? Янгиликлар

Терма жамоа. Малайзия мағлуб қилинган баҳсда кимлар дебют қилди?

Ўзбекистон бош жамоасининг Малайзияга қарши 6-ўйини ниҳоясига етди:

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Амманда Малайзияни йирик ҳисобда таслим қилди

Олдинги бештасида бўлгани каби яна зафар қучдик. Йигитларимиз ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбатини 24:3 кўринишига келтириб қўйишди.

Эътиборли жиҳати, мазкур баҳс 4 нафар футболчи учун миллий жамоамиз либосидаги дебютга айланди. Бугун АГМК посбони Валижон Раҳимов, "Насаф" вакиллари Дилшод Саитов ва Ҳусайн Норчаев, БАТЭ вингери Шоҳбоз Умаров терма жамоада ўйнаш масъулиятини 1-марта ҳис қилиб кўришди.

Шунингдек, Ҳусайн Норчаев, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Азизбек Амонов терма жамоа таркибида илк бор гол уришди.

Достонбек Ҳамдамов терма жамоа либосида илк дублини расмийлаштиргани билан ёдда қолди. Бундан ташқари, у терма жамоа сафида деярли 1 йиллик танаффусдан кейин гол урганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

Достон сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрь ойида Ироқ терма жамоаси дарвозасини ишғол қилганди. Бугун Ҳамдамов 2021 йилдаги 2 ва 3-голларини ургани ҳам аҳамиятли. "Хатта" таркибида 1 та гол уриб, Тошкентга қайтган футболчининг "Пахтакор"даги ишлари юришмаётган эди.

Ҳусниддин Алиқулов бугун миллий жамоада 3-ўйинини ўтказди. Эътиборли жиҳати, термамиз "Насаф" ҳимоячиси ўйнаган 3-баҳсда ҳам зафар қучди. 

Азизжон Ғаниев деярли 1 йиллик танаффусдан кейин яна терма жамоа сафида майдонга тушди. "Шабаб Ал Аҳли" хавбекининг охирги ўйини ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтган Сречко Катанец бошчилигидаги Ироққа қарши баҳс бўлганди (1:2).

Бугун майдонга тушган футболчиларимиздан трансфер баҳоси энг юқориси Элдор Шомуродов ҳисобланади. Трансфермаркт портали "Рома" форвардини 7 млн еврога баҳоламоқда. Малайзия билан ўйинда ҳаракатланганлар орасида трансфер қиймати энг паст футболчимиз эса Валижон Раҳимов эди. АГМК голкипери 250 минг еврога баҳоланган.

17 гол, антирекорд ва Суперлига йўлланмаси — 20-тур ҳақида

Муаллиф :
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика