“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган

Alisher Ostonov
11 янв 2026, 23:10
Наманган клуби янги трансферни эълон қилди.

“Тажрибали ҳимоячи Анри Чичинадзе жамоамиз билан шартнома имзолади.

Футболчи ҳақида батафсил маълумотни бироздан сўнг тақдим этамиз”, — дейилади клуб хабарида.

28 ёшли Чичинадзе бунга қадар Грузиянинг “Торпедо” (Кутаиси), “Сабуртало” ва “Дила”, Ўзбекистоннинг “Турон” ва Россиянинг “Черноморец” ва “Оренбург” клублари шарафини ҳимоя қилган.


Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›