

Бухороликлар Таиланднинг "Районг" жамоаси аъзоси Велко Филипович билан шартнома имзолади.
Марказий ҳимоячи чизиғида фаолият олиб борадиган футболчининг бўйи 1,97 метрни ташкил қилади.
"Районг" жамоаси Таиланднинг биринчи лигаси жамоаси ҳисобланади. Ҳимоячи жорий мавсум Таиланд биринчи лигасида жами 12 та баҳсда майдонга тушган. Трансфермаркт нашри ҳимоячини 250 минг еврога баҳолаган.



