UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  8 21:11Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  52 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  3 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  13 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  2 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  7 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  33 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  16

17 гол, антирекорд ва Суперлига йўлланмаси — 20-тур ҳақида Янгиликлар

17 гол, антирекорд ва Суперлига йўлланмаси — 20-тур ҳақида

Про лигада 20-тур баҳслари якунланди.

"Янгиев" 1:2 "Шўртан", 475 мухлис

"Хоразм" 3:0 "Арал Самали", 220 мухлис

"Динамо" 5:1 "Олимпик", 1 112 мухлис

"Нурафшон" 1:4 "Нефтчи", 354 мухлис

Мухлислар ташрифи

Мазкур турни 2 161 нафат ишқибоз стадионнинг ўзидан томоша қилган (ҳар ўйинга ўртача 540). Бу ўтган турга нисбатан 8 минг нафарга камроқ. Мухлисларнинг стадионга тушиши борасида мавсумнинг энг яхши натижаси ўтган турда Фарғонада қайд этилган эди (деярли 9 минг томошабин). Суперлига йўлланмасини нишонлаш учун 21-тур доирасидаги "Нефтчи" — "Динамо" ўйинида "Истиқлол"га яна ҳам кўпроқ мухлис келса керак.

Голлар

4 ўйинда 17 та гол урилди (ўтган турга нисбатан 3 та кўп). Бу ҳар ўйинда ўртача 4,3 тадан гол дегани. Тўпларнинг 10 таси мезбон, 7 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Динамо" ва "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйинда киритилди (6). Тур давомида фақат 1 бор автогол кўрдик (Улуғбек Худойбердиев, "Янгиер").

20-турда 3 нафар футболчи дублга эришди: Ойбек Қиличев ("Нефтчи"), Сардор Эминов ("Динамо") ва Сардобек Матмуротов (Хоразм).

Карточка ва пенальти

Реферилар тур давомида 16 бор сариқ карточкага мурожаат қилишди (ҳар ўйинга ўртача 4 тадан).

Фақат 1 футболчи майдондан четлатилди — Улуғбек Худойбердиев ("Янгиер").

4 ўйинда 1 марта 11 метрли жарима зарбаси белгиланди.

"Нефтчи" яна Суперлигада!

Фарғона клуби 20-турда юқори дивизион йўлланмасини муддатидан олдин нақд қилди. 3 йиллик танаффусдан кейин "Нефтчи"ни яна Суперлигада кўришимиз мумкин.

Энг яхши ва ёмон

Турнинг энг яхши футболчисини танлаш қийинчилик туғдиради. Кимдир Ойбек Қиличевни кўрсатса, кимдир "Хоразм"га 3 очко келтирган Сардорбек Матмуротовни танлайди. Аммо турнинг энг омадсиз футболчиси сифатида "Янгиер" ярим ҳимоячиси Улуғбек Худойбердиевни кўрсатиш мумкин. У "Шўртан"га қарши баҳсда нафақат ўз дарвозасига гол уриб қўйди, қизил карточка олди ва жамоаси 1 киши кам бўлиб қолишини таъминлади.

Тур қаҳрамони

Бу масалада кимдир Ғиждувонда йирик ҳисобда зафар қучган, "Нефтчи"ни юқори дивизионга олиб чиққан Илҳом Мўминжоновни кўрсатиши мумкин. Биз эса бошқачароқ фикрлади. Мўминжоновга тур эмас, мавсум қаҳрамони десак, кўпроқ ярашади. Тур қаҳрамони номинациясини эса ЎзПФЛ комиссари Александр Давиденкога берамиз. У 20-тур доирасидаги 4 ўйиннинг 3 тасида ишлади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати буни пойтахтда давом этаётган U-14 чемпионати ва 9 октябрь куни старт оладиган футзал чемпионати туфайли юзага келган ходимлар танқислиги билан изоҳлади.

Шунингдек, Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" қисқа тарихидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олгани ҳолда ўз антирекордини ўрнатганини алоҳида таъкидлаш керак.

21-тур тақвими

12.10.2021. "Арал Самали" — "Янгиер"

12.10.2021. "Шўртан" — "Хоразм"

13.10.2021. "Олимпик" — "Нурафшон"

14.10.2021. "Нефтчи" — "Динамо"

104 мухлис, 16 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика