UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  7 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  30 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

"Сурхон" vs Бубанья. Ким ноҳақ? Янгиликлар

"Сурхон" vs Бубанья. Ким ноҳақ?

Яқинда футболчилари калтакланган клуб ҳақида Исломбек Рустамов томонидан ёзилган мақолани ўқиган бўлсангиз керак:

“Сурхон”нинг сербиялик легионери яна "жуфтакни ростлади" 

Дарҳақиқат, яхши мавзу кўтарилган. Савол ҳам тўғри қўйилган: Бубанья нега кетиб қолди? Аммо ҳамкасбимиз фақат 1 томонга қулоқ тутгани боис масала моҳиятини ўрганишда бироз сусткашлик қилгани кўриниб турибди. 

Мақолада айтилишича, клуб вакиллари журналистга сербиялик ҳимоячи "жуфтакни ростлагани" тўғрисида маълумот беришган. Муаллиф эса бунга асос сифатида Владимирнинг захира ўриндиғида қолиб, жамоадан ражиган бўлиши мумкинлигини келтирган. Аслида эса воқеалар ривожи юқорида айтилганидан бироз фарқ қилади...

2020 йил

Бубанья ўтган йилнинг ёзида клубни тарк этиб, шартномани бир томонлама бекор қилди ва "Сурхон" устида ФИФАга арз қилди. Ўшанда Термиз клуби ва сербиялик ўйинчи иштирокида ҳақиқий сериалнинг гувоҳига айлангандик. ФИФА "Сурхон"га 45 кун муҳлат бериб, яқин 3 та трансфер ойнасини ёпиб қўйиш билан таҳдид қилди. Термизликлар эса футболчининг ўзини жамоадан қарздорга чиқариб қўйишди

Ўшанда "Сурхон" ўз футболчисидан қанча қарз бўлган? ФИФА маълумотига кўра, унинг қарзда қолиб кетган маоши умумий 28 минг доллардан ошиқроқ ҳисоблаб берилган. Вақтида тўланмаган ҳар ҳолат учун +5 фоиздан пеня тўланиши керак. 

Шунингдек, клуб шартнома шартларини вақтида бажармагани ҳамда футболчи уни бир томонлама бекор қилишга мажбур бўлгани учун Сурхон 46 минг долларга яқин компенсация пули тўлаб бериши лозим эди. ФИФА вақтида тўланмаган ҳар ҳолат учун ҳам +5 фоиздан пеня ёзган.

Кейинчалик томонлар ўзаро келишиб олишди. Бубанья ўзи "савлати йўқ, нопроффессионал" деб атаган клуб билан битимни узайтирди.

2021 йил

Бубанья бу йил ҳам ёзда кетиб қолди. Аммо И. Рустамовнинг айтганидек, захирада қолгани ёки кимдандир хафа бўлгани учун эмас. Унинг конкрет сабаби бор: "Сурхон" раҳбарияти легионернинг маошини ўз вақтида тўлаб бермаган. Championat.asia'га маълум бўлишича, Владимир июнь ойида бу борада ЎзПФЛдан амалий ёрдам сўраган. Ташкилот эса Термиз клубини ўтган йилги воқеалар такрорланиши билан огоҳлантириб, ўз вақтида муаммони ҳал қилишга чақирган. Натижани эса кўриб турибсиз.

Бизга маълум бўлишича, сербиялик легионер июнь ойида клуб томонидан 3 ойлик маоши (март, апрель, май) тўлаб берилмагани тўғрисида ариза ёзган. Шу ўринда Бубаньяни "жуфтакни ростлашда" айблаётган клуб вакилларига бир нарсани эслатиб ўтмоқчимиз.

ФИФА қоидаларига кўра, футбол клуби футболчига ойлик маошини бериши лозим бўлган 30 календар кун ўтган ҳолатида клуб томонидан футболчига тўланиши лозим бўлган ойлик иш ҳақи ва/ёки ҳар ой бериладиган бошқа кўринишдаги тўловларнинг умумий йиғиндиси камида 2 ойлик иш ҳақида миқдорича қарздорлиги бўлса, шартнома футболчининг ташаббуси билан 1 томонлама бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда ФИФА футболчининг ҳақини ундириб беради (пеняси билан). Бу қоида "Футболчиларнинг мақоми ва трансфери бўйича регламент"нинг 14-моддасига ҳам киритилган.

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика