UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  10 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  1 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  2 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  34 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

"Аждарлар" таркибидаги Шер нега Катанецдан чақирув олмади? Янгиликлар

"Аждарлар" таркибидаги Шер нега Катанецдан чақирув олмади?

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияда ўтказиладиган йиғинига жалб этилган футболчилар номини маълум қилди.

Сентябрь ойидаги йиғин учун таркибни Равшан Ҳайдаров йиғгани айтилганди. Бу Катанец учун 2-ўқув-машғулот йиғини. Жаноб Сречконинг юртимизга келганига 1 ойдан ошди. У ички муҳит билан танишишга, футболчиларни маълум даражада ўрганишга улгурган бўлиши керак.

Рўйхатда Ўткирбек Юсупов, Шаҳбоз Умаров ва Жасурбек Яхшибоевларнинг борлиги таркиб словениялик мутахассис томонидан йиғилганини кўрсатиб турибди. Бу қувонарли ҳолат. Аммо ҳар доимкидек саволлар ҳам йўқ эмас. Гап мудофаа чизиғининг чап қаноти ҳақида боряпти. Бу нуқтага "Пахтакор"дан Фаррух Сайфиев ва "Нижний Новгород"дан Иброҳимҳалил Йўлдошев сафарбар қилинган.

Буларнинг иккисига ҳам эътироз бўлиши мумкин эмас. Ҳақиқатан ҳам Фаррух ўзбек футболининг сўнгги йиллардаги энг яхши фулбэки ва терма жамоанинг энг тажрибали футболчиларидан бири. Иброҳимҳалил эса келажаги порлоқ, потенциали юқори ўйинчи. Кўпчилик Сайфиевнинг вориси сифатида айнан уни кўрмоқда.

Аммо ушбу футболчиларга ҳурматни сақлаган ҳолда айтишимиз керакки, миллий жамоа либосига улардан кам лойиқ бўлмаган яна бири бор. Дарров пайқаган бўлсангиз керак, гап Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ҳақида боряпти. 

1998 йил Косонда туғилган футболчининг амплуаси, ўйин услуби, майдондаги ҳаракатлари-ю рақами (34) Сайфиевни эслатади. Кўпчлар у Фаррухга ҳавас қилиб, унинг рақамини танлаган деб ўйлашади. Аслида эса ундай эмас. Насруллаев болалигидан Фабиу Коэнтраунинг мухлиси бўлган ва академияда доим 5-рақамда ўйнаб келган. "Насаф"нинг асосий жамоасига келиб қўшилган пайтида Рўзиқул Бердиев уни Фаррух Сайфиевга ўхшатиб, Фаранинг рақамини беради.

Юқорида Катанец Шерзодни чақирмаганига ҳайрон бўлганимизни яширмадик. Хўш, нега? Агар орангизда бу фикрга қўшилмайдиганлар бўлса, қуйида келтириладиган статистика айнан сиз учун:

Фаррух Сайфиев 2021 йилда 27 расмий ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг ҳисобида йил бошидан бери 20 та расмий ўйин бор, 2 гол-у 1 ассисти билан.

Шерзод Насруллаев эса 23 ўйинда 3 гол, 12та голли узатмани амалга оширган!

Бизнингча, юқоридаги статистикадан кейин ҳаммани овози ўчиб қолади. Чунки Насруллаевнинг бир ўзи Катанец чақирган 2 ҳимоячидан яхшироқ натижа кўрсатяпти.

Шунингдек, Шерзод Насруллаевнинг яна бир жиҳатини алоҳида таъкидлашга мажбурмиз. У нафақат ҳужумга фаол қўшилиб, тинимсиз равишда "кросс"ларни амалга оширади. Балки мудофаада ҳам нисбатан хотиржам ўйнайди ва кам огоҳлантирилади. Буларнинг барчаси Шер аллақачон миллий жамоа даражасида эканини кўрсатяпти. Бу кетишда Катанец келаси йиғин учун таркиб йиғаётган маҳали қоғозга илк унинг номини туширишга мажбур бўлади...


Эътибор қилинг, Фаррух Сайфиев, И. Йўлдошев ва Насруллаев — 1 та позиция учун даҳшатли рақобат! Сизнингча, улардан қай бири зўрроқ?

Терма жамоамизнинг ҳимояда ўйнайдиган дарвозабонини биласизми?

Муаллиф :
Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика