Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади

Alisher Ostonov
22 фев 2026, 16:22
Бразилия футбол конфедерацияси раҳбарияти Карло Анчелотти билан 4 йиллик янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Италияликнинг маоши йилига 40 миллион евро атрофида бўлиши мумкин, бу эса уни терма жамоаларнинг дунёдаги энг кўп маош олувчи мураббийига айлантиради.

Мутахассиснинг амалдаги шартномасида Бразилия 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонса, 5 миллион евро бонус ҳам кўзда тутилган.

Анчелотти Бразилия терма жамоасини 2025 йилнинг май ойида қабул қилиб олган. Унинг қўл остида жамоа саккизта ўйин ўтказди: тўртта ғалаба, иккита дуранг, иккита мағлубият.

Бунгача 66 ёшли мутахассис "Милан”, "Реал”, "Ювентус”, ПСЖ, "Бавария”, "Эвертон" ва "Наполи" клубларида ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›