UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  26 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  23 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  6

Рўзиқул Бердиев "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин "Насаф"дан кетишига шама қилди Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин "Насаф"дан кетишига шама қилди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйлашимча, ёмон ўйнамадик, аммо омадимиз келмади. Баъзи вазиятларда Ўткир Юсупов яхши ҳаракат қилди ва қарши ҳужумдан кейин гол ўтказиб юбордик. Йигитларга эътирозим йўқ, аммо натижа ёмон бўлди. Бугунги ўйин ҳақида бошқа фикр йўқ. "Навбаҳор" кўп вазият яратмади, лекин узоқдан тепилган тўп дарвозага кириб кетди.

- Легионерларни асосий таркибда туширсангиз бўлмасмиди?

- Иккинчи таймда легионерларни майдонга тушириб, ўйинни кучайтиришни режа қилгандик. Бугунги режамиз тўғри кетаётганди, аммо омадимиз келмади, деб ўйлайман.

- Қизил карточка берилган ҳолатда Умид Эргашев тўпга чиқиб келиши керак эмасмиди?

- Четлатиш бўлган вазиятни такроран кўрмадим, ўйлашимча, Ойбек тўпга биринчи улгураётганди. Балки қизилга тортадиган вазият бўлмагандир, аммо қайтараман, ўша вазият видеосини кўриб чиқишим керак.

- Раҳбарият билан қандайдир келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабарлар чиқди. Жамоа ва клуб алоҳида республикага айланиб қолган, деб ҳам эшитдик. Бу ҳам жамоа натижаларига таъсир қиляптими?

- Тўғрисини айтаман, вазият биз кутгандек эмас. Кўп муаммолар ечилмаяпти. Бугунги мағлубиятни ўз бўйнимга олиб, эртага уларнинг олдига кирмоқчиман. Ўз тақдирим ҳақида гаплашмоқчиман, балки яқин кунларда янгилик эшитарсизлар. Натижа қилиш учун фақат мураббий ёки футболчилар жавобгар бўлмаслиги керак, ҳамма бирлашиши керак. Раҳбарият билан очиқчасига гаплашмоқчиман.

- Демак, муаммолар футболчиларнинг руҳий ҳолатига ҳам таъсир қилган...

- Албатта, ҳар сафар футболчиларга "ука ўйнанглар" деб руҳлантириш самара беравермайди. Жамоа учта фронтда курашни давом эттирмоқда.

- Муаммо айнан нимада?
- Ташкилотчилик масаласи. Ойлик ҳам, мукофот пуллари ҳам. Йигитларни рағбатлантириш керак, мотивация бериш керак. Бу гапларим мағлубиятга баҳона эмас. Агар ташкилий томонлама эътиборсизлик бўлаверса, балки ўзим ҳам якуний қарорни қабул қилишим мумкин.

Муаммо анча олдин раҳбариятга маълум қилинган. Жамоага эътибор керак, раҳбарият жамоани қўллаб-қувватлаши керак. Шунга эътибор қаратишларини сўрайман, агар бундай бўлмаса, бошқа янгиликлар бўлиши мумкин.

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика