UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  2 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  9 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0

"Катанец, хайрлашув учрашуви ва Шомуродов ҳақида", - Одил Аҳмедов билан интервью Янгиликлар

"Катанец, хайрлашув учрашуви ва Шомуродов ҳақида", - Одил Аҳмедов билан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоасига Сречко Катанецнинг тайинланиши борасидаги баҳс-мунозаралар, мутахассислар фикри ҳали ҳамон тингани йўқ.

Биз шу ўринда терма жамоамизнинг собиқ сардори Одил Аҳмедовнинг ҳам фикрларини билишга қизиқдик.

- Терма жамоамизга Сречко Катанецнинг бош мураббий бўлаётганидан хабарингиз бор. Бу борадаги дастлабки фикрлар қандай бўлди?

- Тўғриси Сречко Катанец ҳақида кўп маълумотим йўқ. Ўзбекистоннинг Ироққа қарши ўтказган сўнгги ўртоқлик учрашуви пайтида словениялик мураббий борасида тушунчага эга бўлгандим. Очиғи бошқа нарса билмайман.

- Умуман олганда маҳаллий ёки хорижлик мутахассис тайинланиши ҳақида кўп муҳокамалар бўлди. Сизнингча терма жамоани ким бошқариши керак: хорижлик ёки маҳаллий мураббий?

- Менинг фикрим, терма жамоада хорижлик мураббий ишлагани яхши. Чунки ҳозирда бизнинг маҳаллий мураббийларимиз жамоани олий мақсад йўлида тайёрлашга етарли тажрибага эга эмас деб ўйлайман.

- Сречко Катанецнинг штабида ўзбекистонлик мураббий бўлгани қанчалик яхши?

- Яхши эмас, шарт! Боиси қачондир, кун келиб терма жамоани маҳаллий мураббийларга беришга тўғри келади. Агарда хорижлик мураббийни олдида тажриба ва малака тўпласа кейинчалик бемалол ишлай олиши мумкин.




- Айтайлик маҳаллий мутахассис хорижий мураббий штабига киритилди, кейин ўзи яхши билган ва таниган футболчиларни кўпроқ термага чақирилишига ҳаракат қилсачи?

- Яхши ва юқори савиядаги бош мураббий бунга ҳеч қачон йўл қўймайди. Чунки натижа учун у жавоб беради. Футболчининг фарқига бора олади.

- Айни пайтда нима учун Ўзбекистонда эканлигингиз кўпчилик учун қизиқ?

- Хитой чемпионатида жуда катта танаффус юзага келган. Бу Хитой терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралашида ўйинлар ўтказиши билан боғлиқ. Фурсатдан фойдаланиб уйда дам оляпман. Чемпионат декабрь ойида тикланади.

- Шу йилнинг ўзида футболчилик фаолиятингизни якунлашингиз ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик кирита оласизми?

- Бу - футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ягона айтишим мумкин бўлган аниқ нарса бу клубим билан яна бир йиллик шартномам бор.

- Одил Аҳмедов фаолиятини хорижда якунлайдими ёки ўзбек клубларидан бирида?

- Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ўйнаш ниятим йўқ. Менимча фаолиятимни хорижда якунлайман.

- Бевосита яна терма жамоа мавзусига қайтсак. Саудия Арабистонига қарши кечган баҳсдан сўнг миллий жамоа билан хайрлашдингиз. Шундай экан хайрлашув учрашувингизни ўтказишни режалаштирганмисиз?

- Хайрлашув учрашувини ўтказиш ўзимнинг режамда бор. Бироқ бу битта менга боғлиқ эмас. Ассоциация томонидан қандайдир ёрдам бўлса, албатта буни амалга ошираман.

- Одил Аҳмедов терма жамоа билан хайрлашув учрашувини қайси стадионда ўтказишни истарди?

- "Пахтакор" ёки "Навбаҳор" стадионидан бирида.




- Сиз терма жамоадаги фаолиятингизни тугатдингиз ва айни пайтда сардор йўқ. Албатта буни янги мураббийлар штаби ёки жамоадаги футболчилар аниқлайди. Лекин собирқ сардор сифатида сизнинг номзодингиз ким?

- Жалолиддин Машарипов. У нафақат футбол майдонида, балки унинг ташқарисида ҳам йигитлар билан яхши тил топиша олади ва сардорлик ҳусусиятларга эга.

- Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Женоа"дан сўнг жуда катта олдинга силжиш қилди. Ҳозирда Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Рома"да тўп тепмоқда. Табиийки мазкур жараён сизни бефарқ қолдирмаган ва ўзига хос фикрлар туғдирган...

- Элдор Шомуродов борасида фикрларим доим ижобий бўлган. "Рома"да ўйнаш унинг учун катта мотивация. Рим клуби Элдорнинг кейинги фаолиятига яъни кучли клубларга ўтишига трамплин вазифасини ўтаб беради. Бевосита ўйинларини кузата туриб бундан ҳам кучли клубларда ўйнаб кетишига менда шубҳа қолмади. Энг асосийси жароҳат олмаса бўлгани.

- Ўзбекистонда топ клублар сафида ўйнаб кета оладиган яна ёш футболчилар борми?

- Бирортасини кўрсатиш қийин. Лекин бизда иқтидорли болалар жуда кўп. Атрофидаги майда деталлардан ташқари кўп нарса футболчининг ўзига, хоҳишига ва олдига қўйган мақсадига боғлиқ. Орзу қилгандан сўнг мақсад ҳам бўлиши керак. Бизда кўп футболчилар "Пахтакор" ёки шунга ўхшаш клубда ўйнасам бўлди, дейишади. Шу билан тўхтаб қолишади. Футболда қўрқмасдан олдинга интилиш лозим. Беш йил Европа лигасида кўплаб жамоаларга қарши майдонга чиққан бўлсам, биздан 10 ёки 15 карра кучли клубни кўрмадим. Исталган жамоа билан бемалол ўйнаса бўлади.

- Сўнгги савол: "Одил Жуниор" академиясининг илк "мева"ларини қачон кўришимиз мумкин?

- Ҳозирда "Локомотив" U-21 жамоасида уч нафар футболчимиз тўп тепмоқда. Асосий мевани 2-3 йилдан катта майдонларда кўрамиз деб ўйлайман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика