UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  2 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  17 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  7 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  4 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0 17:10Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 16:55"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:0. Бу оддий ёки тасодифий ғалаба эмасди  15

Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда Олмалиқда мағлубиятдан қутулиб қолди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда Олмалиқда мағлубиятдан қутулиб қолди

Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган АГМК - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.


АГМК — "Насаф" - 1:1
Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси.
Ҳакамлар
: Рустам Лутфуллин, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Александр Попов
VAR ҳаками: Илгиз Танташев
VAR ассистент: Бахтиёрхўжа Шавкатов
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Йован Жокич 28, - 1:0 (Элвин Фортес). Ҳусниддин Алиқулов 90+2, - 1:1 (Андрия Калудерович).

Гол урилмаган пенальти: Марко Станоевич 17 (дарвозабон).

АГМК (4-3-3) — 35.Валижон Раҳимов - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 15.Аббос Отахонов, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов ( 17.Санжар Турсунов, 68), 22.Санжар Шоаҳмедов - 94.Элвин Фортес (11.Мурод Тошматов, 68), 27.Мартин Боаке, 28.Шоҳруҳ Гадоев (10.Ҳусниддин Ғофуров, 68).
Захира: 32.Суҳроб Султонов - 5.Дилшод Жўраев, 8.Бобур Йўлдошев, 9.Зафар Полвонов, 42.Нодир Абдураззоқов, 77.Дилшод Аҳмадалиев.

"Насаф" (3-4-2-1) — 1.Умид Эргашев - 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (2.Алибек Давронов, 83), 92.Умар Эшмуродов, 15.Жўрабек Маннонов (8.Дилшод Саитов, 46) - 22.Акмал Мозговой (70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 83), 88.Марко Станоевич (50.Шоҳмалик Комилов, 83), 20.Суҳроб Нуруллоев - 77.Ойбек Бозоров, 7.Дониёр Нарзуллаев (19.Ҳусаин Норчаев, 46) - 99.Андрия Калудерович.
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов - 6.Мурод Раҳматов,  28.Сардор Саъдуллоев, 71.Жасур Жумаев.

Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов 17, Акром Комилов 77.




ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. 

90+2. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ҲУСНИДДИН АЛИҚУЛОВ 1:1. "Насаф" ҳимоячиси жарима майдони ичидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди! 




90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди.

85. Ўзгариш. АГМК. Жокич ўрнига Жўраев тушди

83. Ўзгаришлар. "Насаф". Ғайбуллаев, Станоевич ва Мозговой ўрнига Давронов, Комилов ва Турдалиев тушди

79. Ўзгариш. АГМК. Мартин Боаке ўрнига Зафар Полвонов тушди.

77. Акром Комилов огоҳлантирилди.

73. ЗАРБА! Акмал Мозговойнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

69. ЗАРБАААА! Калудеровичнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Раҳимов ажойиб сейв намойиш этди! 

68. Ўзгаришлар. АГМК. Қосимов ўрнига Турсунов, Фортес ўрнига Тошматов ва Гадоев ўрнига Ғофуров тушди.

66. ЗАРБАА! Бозоров жарима майдонига кириб зарба берди, тўп Йўлдошевга тегиб майдонни тарк этди

64. Хавфли вазият! Чап қанотдан Бозоров узатган тўпни Комилов қайтариб юборди

63. УХХ! Гадоев рақиб жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб ҳисоблади

57. ЗАРБАААА! Шоҳруҳ Гадоевнинг жарима майдони ичидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин тўпни Умид Эргашев ушлаб олди! 

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Насаф". Маннонов ва Нарзуллаев ўрнига Саитов ва Норчаев тушди



45+5. Биринчи бўлим якунланди

45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди

41. ЗАРБАААААААА! Калудеровичнинг бош билан берган зарбасини Раҳимов қайтарди!



35. Голдан кейин ҳам ташаббус мезбонларда

28. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ЙОВАН ЖОКИЧ 1:0. Элвин Фортеснинг ўнг қанотдан чап оёқда узатган тўпини Жокич дарвоза ёнида гавдаси билан дарвозага йўллади. 







19. Хавфли вазият! АГМКнинг ҳужуми, Қосимов рақиб жарима майдони ичида йиқилди бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деди

17. ЗАРБААААААААААА! ВАЛИЖОН РАҲИМОВ! Марко Станоевичнинг 11 метрдан йўллаган зарбасидан кейин тўпни ушлаб олди! 





17. Огоҳлантириш. АГМК. Сардор Раҳмонов

16. Ниҳоят бош ҳакам 3 дақиқа давомида VAR такрорий лавҳаларини кўрди ва АГМК дарвозаси томон пенальти белгилади 




13. Бош ҳакам ўйинни тўхтатди ва VAR ҳакамларини тингламоқда, такрорий лавҳаларда "Насаф" ҳужуми вақтида тўп жарима майдони ичида Сардор Раҳмоновнинг қўлига теккани кўринди. АГМК дарвозаси пенальти белгиланса керак

9. "Насаф"да жарима тўпи, Марко Станоевич узатган тўпга ҳеч ким ета олмади

3. ЗАРБА! Нуруллоев узатган тўпни Калудерович дарвозага йўллади, ноаниқ!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика