UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  119 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

ОФК Кубоги-2021. "Ҳозир жамоаларни кучли ёки кучсизга ажртадиган вақт эмас". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани + ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

ОФК Кубоги-2021. "Ҳозир жамоаларни кучли ёки кучсизга ажртадиган вақт эмас". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани + ГАЛЕРЕЯ

Қаршининг "Насаф" жамоаси эртага Қирғизистоннинг "Олой" клубига қарши ўйин билан ОФК Кубоги-2021даги юришини бошлайди.

Бугун ушбу учрашувдан олдин икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва ярим ҳимоячи Акмал Мозговой иштирок этди.

"Барчага ҳайрли кун. Авваламбор ҳаммани ҳайит байрами билан табриклайман. Тутган рўзаларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин. Мусобақага тайёргарлик ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, мазкур турнирга узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Рақибларимиз оддий жамоалар эмас. Олдинда бизни осон бўлмаган учрашувлар кутмоқда. Кайфиятимиз яхши. Муносиб тайёргарлик кўрдик. Буни эртага майдонга чиқиб исботлашимиз қолди", - деди Бердиев.


Акмал Мозговой: "Мураббийимиз айтганидек яхши тайёргарлик билан бу ерга етиб келдик. Эртага қизиқарли ўйин ва керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади".


- Ўзбекистонда футбол даражаси Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга қараганда бир мунча юқори. Саволим эртанги рақибга қандай қараяпсиз? (маҳаллий журналист)

- Даража ҳақидаги фикрингизга унчалик қўшилмаган бўлардим. ОЧЛда ҳамма кўрган бўлса керак, Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Ваҳоланки, кўпчилик "Ал Ҳилол" ва "Пахтакор"ни фаворит деб ўйлаганди. Биз рақибларимизга жиддий муносабатда бўляпмиз. Ҳозир кучли ёки кучсизга ажратадиган пайт эмас. Гуруҳимиздаги тўртта жамоа ҳам бир ҳил даражада. Ўйин қандай бўлишини эртага кўрамиз.

- ОФК кубоги мусобақаси жамоангиз учун нуфузли турнирми?

- Биз учун, ҳа. Биласизлар жамоамиз ёш. Ушбу мусобақа ёш футболчиларга тажриба тўплаш учун қулай имкониятдир. ОФК кубоги муҳим мусобақа саналади. Биринчи галдаги мақсад - гуруҳдан чиқиш.


- "Насаф" уч кундан бери ўйин бўлиб ўтадиган стадионда машғулот олиб бормоқда. Суъний қопламали майдон бўлгани учун футболчиларнинг мушакларида оғриқлар кузатилмадими?

- Шу ўринда ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Машғулотларда ҳеч қандай жароҳат олиш ҳолатлари бўлмади. Тўғри, бу биз учун ноқулай. 2-3 кун ичида мослашиб олишга ҳаракат қилдик.

- Бу жамоадаги кўплаб футболчилар учун илк халқаро мусобақа бўлади. Бундай катта турнирларда ёш футболчиларда ҳаяжон бўлиши мумкин. Айни пайтда бу борада ҳолат қандай?

А.Мозговой: "Ҳаяжон йўқ. Эртага бор маҳоратимизни кўрсатамиз".


Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Олой" баҳси эртага, 14 май куни соат 17:00да старт олади. Беллашув Душанбедаги "Республика Марказий стадиони"да бўлиб ўтади.

"Насаф" - "Олой" баҳсидан олдинги матбуот анжуманидан тўлиқ галереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика