UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  0 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  5 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  1 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  0 23:17Саудия Арабистони. "Ал Нажма" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  3 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  0 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1 21:57ЕЧЛ. "Аталанта" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  6 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  2 21:16ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони ким бўлмоқда?  2 20:58Педри ва Ферран "Барселона"га "Реал"дан кимни олиб келган бўларди?  2 20:38"Бенфика"нинг аппеляцияси рад қилинди  6 20:15"Бунёдкор" янги мавсум учун футболчилар рўйхатини маълум қилди  2 19:50Мексикадаги тартибсизликларга қарамай, Исландияга қарши ўйин бекор қилинмайди  0

Расман: "Ал Ҳилол"нинг яна бир ўйинчисида коронавирус аниқланди Янгиликлар

Расман: "Ал Ҳилол"нинг яна бир ўйинчисида коронавирус аниқланди

Бугун ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Ал Ҳилол" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришларидан хабарингиз бор.

12 сентябрь куни саудияликларнинг 5 нафар ўйинчисида Covid-19га топширган тест натижалари ижобий чиққани ҳақида хабар берган эдик. Бироз аввал эса ўша футболчилар кимлар эканлиги ҳақида хабар бергандик.

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"нинг қайси ўйинчиларида коронавирус аниқлангани маълумми?

"Ал Ҳилол" матбуот хизмати берган маълумот "Championat.asia" тарқатган хабар тўғри эканлигини тасдиқлади. Бундан ташқари, риёдликлар яна бир ўйинчида тест натижаси ижобий чиққанини маълум қилишди. Ярим ҳимоячи Наваф Ал Обиднинг Covid-19га топширган тест натижаси ижобий бўлган. Демак, "Пахтакор"нинг бугунги рақибида расман 7 киши карантинга олинган ва тиббиёт ходимларининг доимий назоратида. Булар:

Менежер: Сауд Карири

Дарвозабон: Муҳаммад Вакид

Ҳимоячи: Муҳаммад Ал Бурайк

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид

Ҳужумчи: Салоҳ Шеҳри.

Юқоридаги футболчилардан ўнг қанот ҳимоячиси Муҳаммад Ал Бурайк ва марказий ярим ҳимоячи (Ал Шалҳубдан кейинги сардор) Салмон Ал Фараж асосий таркиб ўйинчилари ҳисобланишади.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" беллашуви бугун маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика