UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Даҳшат! "Атлетико" сўнгги сонияларда гол уриб, "Барселона"ни меҳмонда мағлуб этди! "Матрасчилар" жадвалда яққол пешқадам  69 01:51Рубен Аморим МЮдан умумий 200 млн евро турадиган уч футболчини харид қилишни сўради  1 00:31АПЛ. "Арсенал" Лондон дербисида "Кристал Пэлас"га 5та гол урди  2 00:29Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Фрайбург"ни тор-мор келтирди, Шикдан покер  3 00:00А Серия. "Наполи" меҳмонда "Женоа"ни мағлуб этди  3 23:06"Барселона" 2025 йилнинг мартида "Камп Ноу"га қайтишга умид қилмоқда  2 21:33Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди  13 21:26Эрон Про лигаси. "Персеполис" кутилмаганда ўз уйида мағлуб бўлди  0 21:04"Арсенал" 60та ўйинда 61та гол урган юлдуз ҳужумчи учун курашга қўшилди  2 20:34"Ювентус" ПСЖ футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  1 20:05"Манчестер Сити" сўнгги 15 йилликдаги энг ёмон натижани кўрсатди  31 19:54"Манчестер Сити" сўнгги 12та ўйиннинг 9тасида мағлуб бўлди  22 19:25АПЛ. "Манчестер Сити" яна мағлубиятга учради  41 19:13АПЛнинг 3та баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 18:53Эмилиано Мартинес бир воқеа юз берсагина фаолиятини ҳозироқ якунлаши мумкин экан  15

ОЧЛ. "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал Ҳилол"нинг 5 футболчисида коронавирус аниқланди Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал Ҳилол"нинг 5 футболчисида коронавирус аниқланди

ОЧЛнинг амалдаги ғолиби "Ал Ҳилол" кеча Доҳага учиб келганди.

Бу ҳақда хабар берган эдик.

ФОТО  ОЧЛ. Мусобақанинг амалдаги ғолиби "Ал Ҳилол" ҳам Доҳага етиб келди, улар "Пахтакор" билан ўйнайди

Осиё футбол Конфедерацияси Қатар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Чемпионлар лигаси (ғарбий минтақа)да иштирок этадиган жамоаларни Доҳага келишлари билан аэропортнинг ўзида COVID-19 учун тест назоратидан ўтказишди. Унга кўра, тест жавоблари чиқмагунга қадар ҳеч ким меҳмонхонадан ташқарига чиқмаслиги керак.

Бугун ана шу тест натижалари шуни кўрсатдики, Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасидан 5 нафар футболчи ва раҳбариятидан 1 нафар ходимнинг коронавирусга топширган тести ижобий чиққан. Бундан ташқари, Қатарнинг "Ал Дуҳайл" жамоаси футболчиси (1 нафар)да ҳам вирус аниқланган.

Юқоридаги ҳар икки клубга ҳам керакли тиббий ёрдам ва хизмат кўрсатилмоқда. Тест натижалари ижобий чиққанлар эса карантинга олинган ва тиббиёт ходимлари назоратидалар. Сабаби, буни мусобақа учун қабул қилинган COVID-19 хавфсизлик чоралари ва протоколлари талаб этади.


Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" ОЧЛнинг "B" гуруҳида "Пахтакор" билан бирга жой олган. 14 ва 17 сентябрь кунлари айнан улар ўзаро ўйин ўтказишлари керак.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика