UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  20 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар Янгиликлар

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар

Бугун марказлашган тартибдаги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур баҳсларига старт берилади.

Хабарингиз бор, ОФК Ғарб минтақаси ўйинларини Қатарда ўтказишни лозим топган. Бугун "Пахтакор" 3-турни Саудия Арабистони етакчиси "Ал Ҳилол"га қарши ўтказади. "Ал Жануб" стадионида кечадиган баҳс соат 23:00да бошланади.

Қуйида мазкур тўқнашувга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.


- "Ал Ҳилол" Осиё чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Бу жамоа "Пахтакор"га қарши кечган охирги 6та ўйиндан бери мағлубиятга учрамай келмоқда: 4 ғалаба ва 2 дуранг. Охирги 6 ўйинда "Ал Ҳилол" "Пахтакор" дарвозасига 13та гол урган.

- "Ал Ҳилол" 2014 йилги мавсумдан бери илк бор қаторасига тўртта ўйинда ғалаба қозонди. Лекин бу жамоа ҳали кетма-кет бешта баҳсда зафар қучмаган.

- "Пахтакор" бу йилги мусобақани икки ғалаба билан бошлади. Лекин жамоа 2009 йилдан бери қаторасига учта ўйинда ғалаба қозонмаган. Агар "Пахтакор" бугун ғалаба қозонишни уддалай олса, яна 2009 йилги натижасини такрорлаган бўлади.

- 2019 йилдан буён "Ал Ҳилол" ҳужумчиси Бафетимби Гомис 14та гол урди. Жамоадаги энг яхши вазият яратувчи Себастьян Жовинко бўлиб турибди. Италиялик футболчи 5та голга ҳаммуаллифлик қилиш билан бирга 36 марта хавфли вазият яратган.

- "Пахтакор" етакчиси Жалолиддин Машарпов бу йилги ўйинларда жамоасининг 3та голида иштирок этди. Унинг ҳисобида 1 гол ва 2 голли пас бор.



"Ал Ҳилол" эришган ютуқлар:
Мамлакат чемпиони (16 марта) - 1977, 1979, 1985, 1986, 1988, 1990, 1996, 1998, 2002, 2005, 2008,2010, 2011, 2017, 2018, 2020.
Қирол Кубоги соҳиби (8 марта) – 1961, 1964, 1980, 1982, 1984, 1989, 2015, 2017, 2019.

"Пахтакор" эришган ютуқлар:
Мамлакат чемпиони (12 марта) - 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019.
Ўзбекистон Кубоги соҳиби (12 марта) – 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2011, 2019.

"Ал Ҳилол"га оид фактлар:
Айтиб ўтганимиздек, "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа 1991 ва 2000 йилларда Осиё клублар чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган. Ўша пайт ОЧЛ шундай номланарди. "Ал Ҳилол"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги кўрсаткичлари қуйидагича:

Чемпион - 2019
Финалчи - 2014, 2017
Ярим финал - 2010, 2015
Чорак финал - 2007, 2012
1/8 финал - 2009, 2011, 2013, 2016
Гуруҳ босқичи - 2003, 2004, 2006, 2018



"Пахтакор"га оид фактлар:

Бу "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги 16-мавсуми ҳисобланади. Жамоа ўз тарихидаги энг яхши натижасини 2002/03 ва 2004 йилларда қайд этган. Ўшанда "Пахтакор" ярим финалга қадар борганди. Шунингдек, 2009 йилги мавсумда "шерлар" чорак финалда ўйнашган. 2010 йилдан бери жамоа гуруҳдан чиқа олмаяпти. "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги кўрсаткичлари қуйидагича:

Ярим финал - 2002/03, 2004
Чорак финал - 2009
1/8 финал - 2010
Гуруҳ босқичи - 2005, 2006, 2007, 2008, 2011, 2012, 2013, 2015, 2016, 2019


Аль-Хиляль

Себастьян Джовинко - 45', Хаттан Бабхир - 90'

Лига чемпионов АФК. Группа B . 3-тур

15/09/2020, 00:00

1
:
2
Cancelled

Пахтакор

Эрен Дердийок - 70'

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика