ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони ким бўлмоқда?

Mirjalol Normatov
25 фев 2026
"Буде-Глимт" дарвозабони Никита Хайкин ЕЧЛнинг ушбу мавсумини юқори даражада ўтказмоқда.

Россиялик кипер зарбаларни қайтаришда ЕЧЛ рейтингида пешқадамлик қилаётган бўлса, энг кўп голли вазиятларда жамоасини қутқарган дарвозабонлар рейтингида иккинчи бўлиб турибди.

Зарбаларни қайтариш борасида ушбу мавсумдаги энг яхши дарвозабонлар:

1. Никита Хайкин ("Буде-Глимт") – 56;

2. Матеуш Кохальски ("Қорабоғ") – 43;

3. Тибо Куртуа ("Реал") – 41;

4. Херонимо Рульи ("Марсель") – 36;

5. Индржих Станек ("Славия Прага") – 35.

Жамоасини голдан қутқариш борасида ушбу мавсумдаги энг яхши дарвозабонлар:

1. Темирлан Анарбеков ("Қайрат") – 4,4;

2. Никита Хайкин ("Буде-Глимт")– 4,3;

3. Янн Зоммер ("Интер") – 3,3;

4. Анатолий Трубин ("Бенфика") – 2,4;

5. Ян Облак ("Атлетико") – 2,3.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Opta