UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  0 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   1 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  2 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  6 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  10 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  27 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  5

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ўйин футболда олдиндан хурсанд бўлмаслик кераклигини кўрсатиб берди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ўйин футболда олдиндан хурсанд бўлмаслик кераклигини кўрсатиб берди"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Қўқон-1912" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




"Гапни очиғи, жуда аламли дуранг бўлди. Афсуски ўйин охирида эътиборни йўқотдик ва бу хато бизга қимматга тушди. Майдонда сон жиҳатдан ҳам ўйин жиҳатидан ҳам устунлик қилаётгандик. Афсуски футболда дақиқалар ва сониялар ҳам кўп нарсани ҳал қилади, ўйин охирида гол ўтказиб юбордик. Натижада жудаям қимматли очколарни қўлдан бой бердик. Сабаби бизни яқин рақобатчиларимиздан бири бўлган "Насаф" жамоаси кеча ғалаба қозонди. Биз ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушгандик. Афсуски, дуранг натижа қайд этилди.

“Бухоро” жамоаси бугун ҳам охиригача курашди ва ўзи учун қимматли очколарни қўлга киритди. Уларнинг АГМК жамоаси билан ўйинларини кўриб чиққандик. Улар ҳар бир ўйинда сўнгги жангга чиққандек ҳаракат қилишяпти. Ҳар икки жамоа футболчиларига жанговар ўйин учун раҳмат айтаман.

Гапни очиғи, ўйин охирида гол урганимизда бугун ҳам ғалаба қозонишимизга ишонаётгандим. Чунки, сўнгги учрашувларда айнан учрашув якунланиши арафасида йигитларимиз характер кўрсатиб, гол киритишаётган ва ғалаба қозонаётгандик. Бугун эса футболда олдиндан хурсанд бўлмаслик лозимлигини ўйин кўрсатиб берди. Футбол шундай ўйинки, сўнгги сонияларда ҳам барчаси ўзгариб кетиши мумкин", - дейди Бахтиёр Ашурматов.


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика