UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  0 16:51Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:35Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  3 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  15 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2

Вадим Абрамов: "ПФЛ лигамиз кучлироқ бўлиши учун ҳаракат қилиши керак. ОЧЛда қатнаша олмасак, йигитларни қандай руҳлантирамиз?" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "ПФЛ лигамиз кучлироқ бўлиши учун ҳаракат қилиши керак. ОЧЛда қатнаша олмасак, йигитларни қандай руҳлантирамиз?"

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
Баҳс қизиқарли кечди. Йигитларга ўйин учун раҳмат, муносиб ўйин кўрсатишди.

Азимжонов ҳақида
У ҳали ёш. Ўйинда кескинлик ошгани боис уни алмаштиришга қарор қилдим.

"Бунёдкор"нинг ўйини 2 таймда 2 хил кўриниш олди. Бу бўйича нима дея оласиз?

Одатда 2-бўлимда яхши ўйнай олмаслигимизни айтишарди, бу гал аксинча, 2-бўлимда яхшироқ ўйин намойиш этдик. Футбол шундайки, унда кичик деталлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Яхши зарба йўлланди ва барчаси ўзгариб кетди.

Жамоа кетма-кет ўйинларга тайёрми? Захира ўриндиғи-чи?

Бунақаси бизда биринчи марта кузатиляпти, кўрамиз. Афсуски, захира бўйича айрим муаммолар бор. Масалан, Ғиёсовни рўйхатдан ўтказа олмаймиз.

Нега Ғиёсов ҳалигача рўйхатдан ўтказилмаган?

Бизни ПФЛ олдидаги қарзларимиз мавжуд. Ғалати, лекин шу боисдан уни рўйхатдан ўтказа олмаймиз.

Клубнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши, жамоанинг халқаро майдондаги ҳолатига таъсир ўтказмайдими?

Фикримча, бу нотўғри. Жамоа футболчилари имкон қадар халқаро ўйинлар учун ўз ўйинларини ўстириб, ривожлантириб боришлари лозим. Ҳозирги ҳолатда ПФЛ лигамиз кучлироқ бўлиши учун ҳаракат қилиши керак. Ҳозир бизга айтишяптики, "Бунёдкор" ОЧЛда қатнашмайди. Бундай ҳолатда қандай қилиб футболчиларни руҳлантириш мумкин? Чемпионат халқаро майдондаги учрашувлар эвазига кучайиши мумкин. Бундан ташқари, футболни ривожлантириш бўйича Президент қарори ҳам мавжуд. Унда 2030 йилга қадар деб ёзилган. Ҳозир ҳеч ким клубларни сотиб олишга ошиқмаяпти. Буни кенгайтирилган таркибда йиғилиб муҳокама қилиш керак.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика