UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  0 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  12 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  4 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  12 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  11 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  3 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  2

“Насаф” ёш иқтидорларни кашф этишда давом этади Янгиликлар

“Насаф” ёш иқтидорларни кашф этишда давом этади

Суперлиганинг 4-тури доирасида Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида “Навбаҳор” билан (2:2) куч синашди.

Мазкур беллашувдаги жанговар дурангдан кейин қаршиликлар очколари сонини 10 тага етказиб, турнир жадвалида якка пешқадамга айланишди.

Эътиборли томони мазкур беллашувда “Насаф” таркибида клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланган икки нафар футболчи Суперлигада дебют учрашувини ўтказишди.

16 ёшли Муроджон Хўжамбердиев 74-дақиқада Жўрабек Манноновни ўрнига майдонга тушган бўлса, 18 ёшли Хусайн Норчаев 85-дақиқада Ойбек Бозоровни алмаштирди.

Бу икки футболчи Суперлига баҳсларида илк марта “Насаф” устози томонидан майдонга туширилди. Таъкидлаш жоизки, шу пайтгача Суперлигада тўп тепган энг ёш футболчи “Бунёдкор” аъзоси Жасур Жалолиддинов (2002) эди. Энди бу ном Мурод Хўжамбердиевга тегишлидир.

Маълумот учун Муроджон ХЎЖАМБЕРДИЕВ – 2004 йилда Қамаши туманида туғилган. 2012 йилда “Насаф” футбол академиясига қабул қилинган. Биринчи мураббийи Элдор Мойлиев. Жорий мавсумдан ўринбосарлар сафида ва асосий таркибга мунтазам жалб этилмоқда.

Ҳусайн НОРЧАЕВ – 2002 йилда Яккабоғ туманида таваллуд топган. Биринчи мураббийи – Дадажон Тоғаев. “Насаф” футбол мактабига 2012 йилда қабул қилинган. 


Азиз НУРИЙ.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика